

“Бизнинг ҳолатимизда чин дилдан ишлаш жуда муҳим эди. Сўнгги иккита ҳал қилувчи баҳсда ўз даражамизни намойиш этдик. Бу ҳисоб бўйича учинчи финал. Уни ютиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Бизда фақат битта мақсад бор — ғалаба қозониш. Ҳар бир ўйинга ғалаба қозониш учун тайёрланамиз. Агар гуруҳда биринчи ўринни эгаллайдиган бўлсак, кейинги босқичда жавоб ўйинини ўз уйимизда ўтказамиз. Аммо ПСЖ тарихини ҳисобга оладиган бўлса, бу баҳс шунчаки осон бўлмайди. Ҳозир бор диққат эътиборни “Истанбул”га қаратиш лозим. Бу Чемпионлар Лигаси. Бу мусобақада оддий ўйинлар йўқ”, — дейди Томас Тухель.



