Томас Мюллерга АПЛ жамоалари томонидан қизиқиш бор

Aziz Tukhtamuradov
28 янв 2022, 08:30
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллерга АПЛнинг икки клуби томонидан қизиқиш билдирилмоқда.

Маълум бўлишича, 32 ёшли футболчига "Эвертон" ва "Ньюкасл" даъвогарлик қилмоқда. Мюллернинг "Бавария" билан шартнома муддати 2023 йилнинг ёзида ўз якунига етади. Аввалроқ, футболчи шартномани узайтиришга тайёр эканлигини маълум қилганди. 

Мюллер - 2000 йилдан бери "Бавария" билан бирга ва клуб академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 

2007 йилдан буён эса мюнхенликлар клубининг асосий жамоасида тўп тепиб келади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›