Томас Мюллер: "Порту" стадионини кўришга сабрим чидамаяпти"
Aslanov Jasurbek
14 апр 2015, 17:43
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер ўз фаолияти давомида бирор марта "Порту"га қарши майдонга тушмаганини тан олди.
"Мен ҳозиргача бирор марта "Порту"га қарши ўйнамаганман. Стадионни кўришга сабрим чидамаяпти. Жароҳатлар туфайли рақобат иккинчи даражали бўлиб қолди. Ҳозир асосийси - бир жамоа бўлиб ҳаракат қилиш" - дейди Мюллер.