
"Боруссия М" учрашув давомида бир неча бор қарши ҳужумларда хавфли ўйнади. Биз улардан айнан шундай қаршиликни кутгандик. Гладбахликлар анча кучли шаклланган жамоа ҳисобланишади. Бу даражадаги рақиблар ҳар доим дарвоза томон зарба йўллаш имкониятларини пайдо қилишади. Лекин шу куни Нойер ўз ишини аъло даражада бажарди. Якунда дуранг ўйнаган бўлсакда, ўйин ёмон кечмади.