UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  0 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 23:10ЛаЛига. "Хетафе" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари эълон қилинди  9 23:05А Серия. "Милан" - "Фиорентина" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

Тўлаган Исоқовни табриклаймиз! Янгиликлар

Тўлаган Исоқовни табриклаймиз!

"Пахтакор" афсоналаридан бири Тўлаган Исоқов бугун туғилган кунини нишонламоқда.

"Пахтакор" таркибида СССР чемпионатларида 252 учрашувда майдонга тушиб, 52 гол муаллифи бўлган ҳужумчи фаолиятини фақат жамоа сафида ўтказгани эътиборга молик. У 1967-79 йиллар мобайнида, кетма-кет 13 мавсум "Пахтакор" шарафини муносиб ҳимоя қилган. Бир қатор ажойиб ғалабаларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, чиройли ҳаракатлари, ажойиб голлари билан мухлислар меҳрини қозонган. 1979 йил жамоа авиаҳалокатга учрагач, у футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Бугунги кунда Тўлаган Ўлмасович "Пахтакор" ва Ўзбекистон футболида фахрийлар томонидан уюштириладиган турли тадбирларда фаол иштирок этади. Ўсиб келаётган ёш авлодга "Пахтакор" жамоаси анъаналари, собиқ футболчилар ҳақида тушунчаларни сингдириш билан машғул. Майдонда бўлмаса ҳам барибир футбол ичида жуда фаол. Туғилган куни билан Тўлаган Исоқовни табриклаб, унга саломатлик, бахт ва амалга ошираётган ишларида янада муваффақият тилаб қоламиз.

Туғилган кун муборак, Тўлаган Ўлмасович!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика