

Ўз даврининг моҳир футболчилари, ўзбек футболининг ўтмишдаги ёрқин юлдузлари ҳисобланган Тўлаган Исоқов ва Биродар Абдураимов “Меҳнат фахрийси” мукофотига лойиқ деб топилди.
Юртимиз спорти ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган футбол фахрийлари Тўлаган Исоқов ва Биродар Абдураимовни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан ўзбек футболи жамоатчилиги номидан муборакбод этамиз.



