

Ўйин якунида Ўзбекистон ёки Австралия олимпиячилари учинчи йўлланма соҳиби бўлганини билиб оламиз.
Ўзбекистон ҳали Олимпия ўйинларида иштирок этмаган. Австралия эса охирги марта 2008 йилги Пекин Олимпиадасида қатнашган. U-23 Осиё чемпионати ярим финалида бизни мағлуб этган Саудия Арабистони 1996 йилги Атланта Олимпиадасидан сўнг яна йўлланмага эга чиқди.
Жанубий Корея олимпия термаси кетма-кет 9-бор Олимпиадада иштирок этади. Кореяликлар 2012 йил ўтказилган Лондон Олимпиадасида бронза медалларга эга чиққан. Навбатдаги Олиммпия ўйинларида Осиёдан тўртта жамоа қатнашади: Япония (мезбон), Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва ... Охирги жамоани эртага билиб оламиз.
Ҳозирча Европа, Африка ва Океаниядан кимлар иштирок этиши тўлиқ маълум бўлиб улгурган.
Европа (4та ўрин) - Франция, Германия, Руминия, Испания.
Океания (1та ўрин) - Янги Зеландия.
Африка (3та ўрин) - Миср, Кот-Д'Ивуар, ЖАР.
Осиё (3та ўрин) - Саудия Арабистони, Жанубий Корея, ...
Жанубий Америка (2та ўрин) - февралда аниқ бўлади.
Марказий ва Шимолий Америка (2та ўрин) - март охирида аниқ бўлади.
Мезбон - Япония.



