UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  1 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  0 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  6 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Тожикистоннинг “Хўжанд” клубига йўл олган ўзбекистонлик Сирож Ҳамроев билан суҳбат Янгиликлар

Тожикистоннинг “Хўжанд” клубига йўл олган ўзбекистонлик Сирож Ҳамроев билан суҳбат

Биламизки, ўзбек ва тожик халқи азалдан дўст, иноқ бўлиб келган. Бу эса футболда ўз аксини топган.

90-йилларда миллий чемпионатимизда, жамоаларимизда бир қатор тожикистонлик футболчилар тўп тепишган. “Динамо”да Муҳсин Муҳаммадиев, “Пахтакор”да Нуриддин Амриев, Василий Постнов ва ҳоказо. Қарангки, икки қардош мамлакат ўртасидаги ришталар оҳирги йилларга келиб яна тикланди. Статистикага эътибор берадиган бўлсак, кўплаб футболчиларимиз тожик жамоаларида ўйнаганини кўришимиз мумкин. Вусал Магерамов, Асилжон Бегимқулов, Жаҳонгир Абдумўминов,Жалил Кимсанов...Мазкур одат ҳамон давом этмоқда. Қишки трансферлар вақтида “Хўжанд” жамоаси беш нафар ўзбекистонлик футболчини сафига қўшиб олди. Санжар Риҳсибоев, Маъмур Икромов, Андрей Сидоров, Сирож Ҳамроев, Асилжон Бегимқулов. Шу боис яқинда ўтган йилни Самарқанднинг “Динамо”сида ўтказган Сирож Ҳамроев билан интервью ташкил қилдик.

- “Хўжанд” жамоасига бориб қўшилишингиз қай тариқа юз берди?

- Менга жамоа раҳбарияти Усмон Тошев орқали таклиф билан чиқишди. Мен таклфини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб розилик бердим. Сўнг шартнома имзоладик.

- Ҳозирда кўплаб футболчиларимиз Тожикистоннинг турли жамоаларига ўтишмоқда. Шунингдек, тожикистонлик ўйинчиларга ўзбек клубларидан қизиқиш катта бўляпти. Ушбу ҳолат нима билан боғлиқ?

- Менимча, бу президентимиз сабабли бўлмоқда. У кишининг Тожикистон билан ҳамдўстлик алоқаларини янада ривожлантирганларининг меваси ҳисобланади. Тожикистонлик футболчилар ўзбекистонда, ўзбекистонликлар бу ерда. Шу сабабдан футболимизга бўлган қизиқиш анча ортган. Боғлиқлик томони шунда бўлса керак.



- Икки мамлакат футболи ўртасидаги ўхшашликни айта оласизми?

- Ўзбекистонда кўпроқ тўп билан муомала қилишни ёқтиришади. “Хўжанд” ва бошқа клубларда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка урғу беришади. Шунингдек, Тожикистон чемпионатида курашувчан жамоалар кўп. 2020 йилда барча юқори ўринлар учун интилишини таҳмин қилиш мумкин.

- “Хўжанд”да машғулотлар қай тартибда ўтади? Майдон ва бошқа ташкилий масалалар кўнгилдагидекми?

- Жамоа аъзолари аҳил, ички муҳит аъло даражада. Мени яхши қарши олишди. Уй майдони ажойиб ҳолатда. Шунингдек, мухлислари ҳам кўплигини, ҳеч қайси ўйинда ёлғизлатиб қўймаслигига гувоҳ бўлдим. Ўртоқликми, назорат ўйиними доим қўллаб қувватлашга шай. Меҳмондўст эканлигини ортиқча таърифлаш шарт эмас. Машғулотлар қизиқарли, турли кўринишда ўтади.

- Одатда футболчилар ҳар хил мақсадларда хориж жамоаларига ўтишади. Дейлик, ўйинини кучайтириш, формасини тиклаш, терма жамоадан таклиф олиш каби. Сиз қандай ниятлар ва мақсадларни кўзлаяпсиз?

- Ягона мақсадим миллий терма жамоадан таклиф олиш ва ўзимни кўрсатган ҳолда кучли клублар назарига тушишн. Хабарингиз бор ОФК кубогида қатнашамиз. Муваффақиятга озми, кўпми ёрдам бермоқчиман. Мусобақада Осиёнинг номдор ва кучли клублари ўйнайди. Жамоам билан иложи борича узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз.



- Бош мураббий Никола Лазаревич билан Қайси позицияда ўйнашингизни гаплашиб олдингизми? У сиздан нимани хоҳлаяпти?

- Мураббий сербиялик яхши инсон экан. Футболчини тушунар экан. Алоҳида ўтириб суҳбатлашдик. Билмаган нарсаларимни сўрайман, ўргатишдан қочмайди. Тўғри маънода қабул қилади.

- “Динамо”да омадсиз мавсум ўтказганингиздан афсусланмайсизми?

- Йўқ. Асло афсусланмаган бўлардим. Клубдаги барча ходимларга раҳмат айтиб қоламан. Биринчи ўринда Даврон Файзиевдан миннатдорман, Илҳом Шариповдан ҳам. Улар мени “Динамо”га келишимга сабабчи бўлишган.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика