UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   4 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  13 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  13 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  4 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  16 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  3 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5

Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлари Тожикистонда ғалабага эришди Янгиликлар

Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлари Тожикистонда ғалабага эришди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тожикистонлик тенгқурларига қарши учрашув ўтказишди.

Ўртоқлик ўйинлари
3 сентябрь (пайшанба)
Тожикистон (U-19) – Ўзбекистон (U-19) 0:1

Гол: Улуғбек Ҳошимов (53')
Хўжанд, «Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги» стадиони. 17:00 (Тошкент вақти)

Тожикистон: 1.Муҳриддин Ҳасанов, 2.Жонибек Шарипов, 4.Алижон Кароматуллозода, 7.Абдулмўмин Забиров, 9.Рустам Соиров, 10.Ислом Заиров, 11.Шоҳруҳ Сангов, 12.Шарифбек Раҳматов, 17.Аҳмадхон Эмомали, 20.Озодбек Панжиев, 22.Исроил Холов.
Захира: 23.Самандар Каримов, 3.Сафиоллоҳи Назарзода, 6.Муҳаммад Саломзода, 8.Нидоёр Забиров, 14.Шуҳрат Элмуродов, 18.Исмоилжон Алимардонов, 19.Парвиз Хожиев, 21.Сунатуло Исмоилов, 24.Азизбек Ҳасанов, 25.Салам Ашурмамадов.

Ўзбекистон: 1.Шукрон Юлдашев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Одилбек Абдумажидов, 4.Абубакр Ризо Турдалиев, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10.Даврон Анваров, 11.Отабек Жўрақўзиев (6.Муродбек Хўжамбердиев, 46), 13.Элдор Бегимов (14.Беҳзод Шамсиев, 87), 17.Руслан Розиев (7.Муҳамадқодир Раҳимберганов, 75), 19.Ҳусайин Норчаев (20.Музаффар Олимжонов, 51), 23.Абдурауф Бўриев (15.Ҳумоюн Шербўтаев, 75).
Захира: 16.Иззатулло Турсунов, 5.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 8.Бектемир Абдуманнонов, 18.Асаджон Азимжонов,  22.Жалолиддин Содиқов, 24.Улуғбек Акназаров.

Огоҳлантиришлар: Улуғбек Ҳошимов (44), Муродбек Хўжамбердиев (51), Шоҳруҳ Сангов (72).







Ўйин якунланди. Ўзбекистон (U19) сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди.  

90+1. Жароҳатланган Мирсаидовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Охирги дақиқаларда ўйин темпи юқори даражага чиқди. 

87. Ўзбекитон сафида ўзгаришлар: Бегимов ўрнига Шамсиев туширилди.  

84. Олимжонов деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб борди, вазият бой берилди. 

82. Зарба! Соиров(Тожикистон)нинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 



78. Ўйин кескин курашларга бой тарзда давом этмоқда. 

75. Ўзбекистон сафида ўзгаришлар: Розиев ўрнига Раҳимберганов, Бўриев ўрнига Шербўтаев тушди. 

72. Сангов сариқ карточка билан жазоланди. 

69. Зарба! Акназаровнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

68. Саломзода қўполлик ишлатгани боис сариқ карточка олди. 

67. ГОЛ!  Тожикистон гол урди, аммо офсайд туфайли бекор қилинди. 



65. Ўзбекистон хавфли вазият яратди, Розиев зарба бермоқчи бўлди, бироқ у офсайдда эаканлиги махлум бўлди.  

64. Розиевнинг жаримадан узатган тўпни рақиб посбони қўли билан илиб олди. 

61. Ўзбекистон сафида ўзгаришлар: Норчаев ўрнига Олимжонов тушди. 

56. Турдалиев қанотдан ривожланаётган рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди. 

53. ГОООООООООООООООООООЛ! Ҳошимов ҳисобни очди - 0:1!  



51. Хўжамбердиев қоидани бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

50. Бўриев ҳужумда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва узатмани амалга оширди. Тўп рақиб дарвозабонида. 

49. Розиевдан хавфли узатма, ҳимоячлиар жиддий қаршилик кўрсатишди. 

46. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Жўрақўзиев ўрнига Хўжамбердиев тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади - 0:0. Танаффус!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

44. Ҳошимовга сариқ карточка кўрсатилди. 

42. Юлдашев!  Шунчаки қойилмақом ўйнади. Ислом Заиров (Тожикистон) бирга-бир ҳолатда зарба йўллади, аммо дарвозабонимиз ишонч билан тўпни қайтара олди. 

39. Мирсаидов тезлик билан олдинга интилиб, тўпга эга чиқди, бироқ унинг паси рақиб дарвозабонига тақдим этилди. 

38. Ууухх! Жўрақўзиевнинг узатмасидан кейин Розиев бош билан зарба берди, озгина ноаниқ. 



37. Тожикистонлик футболчининг узатмасига Юлдашев эга чиқди. 

34. Уууухх! Юлдашевдан ажойиб сейв!  Посбонимиз Соировнинг зарбасини қайтарди. 



32. Анваровдан узатма, Абдумажижовнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

30. Ўйинда "тайм-аут" кузатилмоқда. Ҳар икки жамоа мураббийлари ўз шогирдларига кўрсатма бериб ўтишди.

29. Зарба! Норчаевнинг зарбаси Холов (Тожикистон) томонидан қайтариб қолинди. 




27. Ҳошимов Кароматуллозодага нисбатан қоидани бузди. 

25. Футболчилар сув ичиб олишлари учун имконият тақдим этилди.

22. Зарба! Норчаевдан зарба, лекин анча кучсиз.  



20. Ўзбекистон ҳужумда фаоллик кўрсатди, бироқ Жўрақўзиев офсайдда қолиб кетди. 

17. Розиев рақиб жарима майдони ичида тўпни олдирди. 

14. Ўзбекистон ҳимоячилар орқали ҳужум бошламоқда. Тўп Розиевгача етиб келди, унинг зарбаси йўлига рақиб ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди. 

12. Зарба! Тожикистон ҳужумчисининг зарбасидан сўнг дарвозабонимиз Юлдашев тўпни қайтарди. 


11. Вакилларимиз ўз босимлари орқали тўпни олиб қўйишга эришдилар. 

7. Зоиров (Тожикистон) Абдумажидовга нисбатан қўполлик ишлатди. 

7. Розиевдан ажойиб ҳаракат, тожикистонлик ҳимоячилар тўпни майдон ташқарсига чиқариб юборишди. 

4. Зарба! Зоиров (Тожикистон)дан хавфли зарба, аммо ноаниқ. 

3. Зарба! Норчаевнинг ажойиб узатмасидан кейин Ҳошимов зарба йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди.  



1. Ўйин бошланди! 

- Давлат мадҳиялари янграб ўтди.

- Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.



Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика