Тожикистон U-20 футболчиси Шавқат Ҳалимов: "Мен ўзбекман"
28 янв 2017 18:29
Янгиликлар
Тожикистон U-20 футболчиси Шавқат Ҳалимов: "Мен ўзбекман"
Вакилларимизнинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйиндан кейин Тожикистон U-20 терма жамоаси аъзоси Шавқат Ҳалимов фикрларини билдириб ўтди.
"Очиғи, бугун бунчалик оғир ўйин бўлишини кутмаган эдик. Биз кўпроқ имкониятларга эга бўламиз деб ўйлаган эдик, лекин Ўзбекистон ҳам яхши ўйнади.
Жамоамиз яқиндагина тузилган, биринчи ўртоқлик баҳсида Қирғизистонни мағлуб этган эдик. Ўзбекистондек кучли жамоага қарши эса бу биринчи бор ўйнашимиз. Жамоангиз кучли экан.
Бу бизнинг иккинчи йиғинимиз бўлди. Биринчисида Қирғизистонлик тенгқурларимизни иккала ўйинда ҳам ютган эдик.
Мен ва Файзали Сардоров? Файзали ва мен 3-4 йилдан буён ўз чемпионатимизда тўп тепамиз. Шунингдек, миллий терма жамоада ҳам 3 йилдан бери ўйнаймиз. Мен Тожикистонда туғилганман, лекин ўзбекман. Отам ўзбек, онам эса тожик", - дея фикрини якунлади Шавқат Ҳалимов.
Фикрлар