UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  5 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  21 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  54 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0

Тожикистон ТЖ бош мураббийи: "Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецга соғлиқ тилайман ва тезроқ ўз ишига қайтишига тилакдошман" Янгиликлар

Тожикистон ТЖ бош мураббийи: "Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецга соғлиқ тилайман ва тезроқ ўз ишига қайтишига тилакдошман"

Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан (5:1) сўнг тожикистонликлар устози Петр Сегрт матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз аввалги учрашувларда кўп куч йўқотдик ва бугунги ўйинга бир оз чарчаб етиб келгандек. Биринчи таймни ҳам ёмон ўтказмадик, лекин иккинчи таймда чарчаб қолдик. Танаффусда ўзгартиришга қўл урганим хато бўлиб чиқди. Мураббийлар ҳам хато қилади ва мен хатога йўл қўйдим. Менинг фикримча, 5-1 ҳисоби адолатли эмас, биз иккинчи таймда ўзимизга ўхшамадик ва рақиб хоҳлаган ишини қилди. Мен бугунги мағлубиятни ўз бўйинимга оламан. Ҳозирги хаёлларим Нуриддинининг жароҳати билан боғлиқ, унга соғлиқ тилайман. Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси ҳам жароҳат олмайди деган умиддаман. Ўзбекистон бешинчи голни биз 10 нафар бўлиб қолганимизда урди. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецга соғлиқ тилайман ва тезроқ ўз ишига қайтишига тилакдошман. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, оила энг муҳим нарса ва соғлиқ ҳам жуда муҳим. Ўзбек халқига раҳмат айтаман, улар йўқори даражадаги меҳмондорчилик кўрсатишди. Тожикистонлик мухлислардан узр сўрайман. Биз бир бўлим давомида ғалаба қозонаётган эдик ва "кичик" финалга чиқиш имкониятимиз бор эди, лекин сўнгида ўйинни бой бердик. Сўнги сўзим, раҳмат Ўзбекистон.

- Тожикистон терма жамоасининг ўйинини кўрдик, терма жамоа яхши ўйн намойиш этди, лекин асосий камчилик кўзга ташланиб қолмоқда. Жамоангизнинг жисмоний ҳолати аъло даражада эмас.

- Жисмоний ҳолатимизни яхшилашимиз керак, сабаби бизни Осиё кубоги кутиб турибди. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, аввалги учрашувларда кўп куч йўқотдик ва шу сабаб бугун мағлуб бўлдик. Агар эътибор берган бўлсангиз, бизнинг дарвозамизга 3та пенальти белгиланди. Мен ушбу сўзларим билан, ҳакамларни айбламоқчи эмасман, бу бизнинг эътиборсизлигимиздан дарак беради. Биз ишлашда давом этамиз ва ўйинимизни ривожлантиришимиз керак.

- Мусобақа давомида, терма жамоангиз иссиқ ҳавода иккита ўйин ўтказишди ва шу ҳолат ҳақидаги фикрларингиз?

- Фикрингизга юз фоиз қўшиламан, бундай ҳавода ўйнаш жуда ноқулай ва футболчилар соғлиғига зарар етказиши мумкин. Масалан, Қатар жаҳон чемпионатини июнь ойида ўтказмади.

- Ушбу мусобақа марказий Осиё футболини ривожлантира оладими? Сиз ушбу мусобақага ишонасизми?

- Мен ушбу мусобақани қўллаб қувватлайман ва ушбу мусобақага ишонаман. Ушбу мусобақага ҳомийлар ёрдами керак деб ўйлайман. Бир нарса таклиф этишим мумкин, илтимос ўйинларни 19:30дан кейин бошлаш керак. CAFA мусобақаси Эрон,Ўзбекистон каби кучли терма жамоаларга жуда муҳим эмасдур, лекин Афғонистон,Тожикистон, Қирғизистон терма жамоаларига жуда фойдали. Барчага раҳмат, Сречкога соғлик ва кейинги йили яна учрашишимизга умид қилиб қоламан.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика