UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  22 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  32 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Тожикистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистонга раҳмат" Янгиликлар

Тожикистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистонга раҳмат"

"CAFA Womenʼs Futsal Championship-2023" мусобақасининг 3-туридан ўрин олган Қирғиз Руспубликаси 2:4 Тожикистон (7:1) учрашувидан сўнг тожикистонликлар бош мураббийи Мустафо Афшари матбуот анжуманида иштирок этди:

"Оғир ўйин бўлди. Рақиб ҳам 3-ўрин учун бор кучи билан ҳаракат қилди. Шунга қарамай, ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ўзбекистонга меҳмондорчилик учун ташаккур айтаман. CAFA мутасаддилардан эса келгуси мусобақаларда ўйинлар тақвимига жиддийроқ ёндашишни сўраган бўлардим". 

Шунингдек, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф қилинган тожикистонликлар сардори Мадина Фозилова ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Аввало, ғалабадан хурсандлигимни айтишим керак. Икки мағлубиятдан бироз тушкунликка тушиб қолган эдик. Қизлар билан 3-ўйинни ютиб, уйга медал билан қайтишга аҳдлашдик. Шукр, уддалай олдик.

— Сиз учун қайси ўйин нисбатан қийин бўлди?

— Ўзбекистонга қарши оғир ўйиндан кейин дам олмасдан Эрон қаршисига чиқишимизга тўғри келди. Шунинг учун 2-тур энг қийини эди, дея оламан.

"CAFA Womenʼs Futsal Championship-2023". Тожикистон учинчи бўлди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика