UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13"Андижон" - "Ал Аҳли". Асосий таркиблар эълон қилинди  1 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13

Тоҳир Кападзе: “Бошқа клубларда ҳам ҳужум чизиғи асосий муаммо саналади” Янгиликлар

Тоҳир Кападзе: “Бошқа клубларда ҳам ҳужум чизиғи асосий муаммо саналади”

Кеча “Нефтчи” ФК давралар оралиғида ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларнинг кенг оммага таништириш маросимини ўтказди.

Бундан олдинроқ хабар топганимиз боис, тушликдан сўнг Фарғона томон йўлга чиқдик. Кечки соат 17:30да Қиргули мавзесидаги “Нефтчи СК” стадионида бошланган ушбу тадбирда ОАВ ходимларидан ташқари ашаддий ишқибозлар ҳам ташриф буюрди.

Клуб раиси Тоҳир Кападзе мухлислар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Хусусан Тоҳир Вейсалович ишқибозларнинг ҳакамлар тўғрисидаги саволига дангал ва очиқ-ойдин жавоб қайтарди. Бу эса кўпчилик қатори бизнинг ҳам эътиборимизни тортди.

- Тошкент жамоалари ўйинларида бундай хатоликларни кўрмаймиз. Нега ҳакамлар бу жамоадан чўчийдими?
- (Кулиб) Агарда биз ҳам пойтахт клуби бўлганимизда, бизга балки бироз енгиллик бўлармиди.



- Давралар оралиғида нега тажрибали ҳужумчи олиб келинмади. Масалан Анвар Бердиевни қайтаришни имкони бор эдику?
- Тўғри, таъкидладингиз бугунги кунда бошқа клубларда ҳам айнан ҳужум чизиғи асосий муаммолардан бири бўлиб турибди. Йил бошида Рўзимбой Аҳмедовдан умидимиз катта эди. Унга бошқа клублардан қизиқиш бўлаётганида, ишқибозлар шахсан ўзимга қўнғироқ қилиб, Аҳмедовни қандай бўлмасин олиб қолишимизни илтимос қилганди. Якунда Рўзимбой билан шартномани узайтиришга қарор қилдик. Аммо мана кўряпсиз, голлар кам. Жуда кам. Яқинда Рўзимбойни олдимга чақириб, қаттиқ гапириб, голлар жуда оз эканлигини таъкидладим ва огоҳлантирдим. Сизлар дуо қилинглар, ҳужумчиларимизни йўли очилсин ва сермаҳсуллиги билан сизларни қувонтириб, жамоамизга фойда келтирсин. Анвар Бердиевга келадиган бўлсак, унинг “Нефтчи”га хизмати сингганлигини инкор эта олмайман. Ҳақиқатдан ҳам маҳоратли ҳужумчи. Ўз вақтида тўпурарлик маҳоратини намоён этган. Яқинда уни ортга қайтариш учун жамоага таклиф ҳам қилдик. Машғулотда келиб, 1-2 шуғулланди ҳам. Дарвозага 18та тўп тепди, шундан 15таси аниқ борди. Бундан ҳам билса бўладики, Бердиевнинг ҳамон яхши формада эканлигини. Аммо уни “Нефтчи”га қайтариш биргина менинг қўлимда эмас. Вилоят ҳокими ҳам руҳсат бериши керак эди. Агарда мен “Нефтчи” ишлаб фаолият юритсам, Бердиев билан Акмал Холматовни танътанали тарзда, муносиб кузатиб қўямиз. Буни футболчиларнинг ўзиги ҳам айтганман. Стадион хайрлашув учрашувини ташкил этиб, зарбоф тўнни кийдирамиз ва бу орқали мехнатини қадрлаган бўламиз.

- Россиялик дарвозабон Евгений Черемесинни Ўзбекиситон фуқароси қилишни имкони борми?
- Бу жуда нозик ва қийин масала. Агарда бу жуда зарур бўлганида терма жамоалар маркази масалани кўриб чиққан бўларди.



- Абдумавлон Абдужалилов сингари “Пахтакор”нинг қолган ўйинчиларини ҳам тўлиқ сотиб олинса бўлмайдими?
- Олдин сизларга шуни айтиб қўяй. Иқтидорли дарвозабон Абдумавлон Абдужалиловнинг трансферини биз “Пахтакор”дан тўлиқ сотиб олдик. Кейин у билан 2,5 йилга мўлжалланган битим туздик. Кейинги йил чемпионатимизда хоржлик посбон ўйнай олмайди. Шу боис бу келажакни ўйлаб қилинган трансфердир. Аббос Махсталиев ва Муҳсин Убайдуллаевга келсак, “Пахтакор”ни уларни қўйиб юбормайди. Сотадиган тақдирда ҳам трансфер нарҳини жуда баланд айтиши мумкин. Бу ҳозирча бизга тўғри келмайди. Балки уларни ҳам келгусидаги тўлиқ “Нефтчи”га сотиб олармиз.

Тоҳир Кападзенинг сўз бойлиги юқори ва гапга чечанлиги боис мухлислар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотни деярли у кишини ўзи олиб борди. Сўзлашув жараёни равон эканлиги клуб раисини энг катта ютуқларидан бири десак муболаға бўлмайди. Ишқибозлар томонидан берилган нозик ва шу билан бирга мураккаб бўлган саволларга ҳам Тоҳир Кападзе, жилмайиб жавоб қайтарган холда, усталик билан “чиқиб кетди”.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика