"Тобол" Игорь Сергеевни 70 минг еврога сотиб олганини рад қилди ва ҳақиқий нархни эълон қилди
21 июл 2021 12:45
Янгиликлар
"Тобол" Игорь Сергеевни 70 минг еврога сотиб олганини рад қилди ва ҳақиқий нархни эълон қилди
Қозоғистоннинг "Тобол" клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеевни трансфер қилгани ҳақида хабар бергандик.
Кеча футболчи Костанай клубига 70 минг евро эвазига кўчиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Бугун "Тобол" клуби матбуот хизмати ОАВдан чиққан нарх аслидагидан икки баравар кўплигини маълум қилди.
"Тобол" Игорь Сергеевни қанчага сотиб олгани маълум
"Кўплаб ОАВда "Тобол" Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеевни катта сумма эвазига сотиб олгани ҳақида хабарлар чиқди. Бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Клуб футболчини ОАВда чиққан суммадан икки баравар камроққа сотиб олди. "Актобе"га ушбу сумма бўлиб-бўлиб тўланади", - деб ёзади "Тобол" клуби матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар