UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  1 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  5 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  25 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  32 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18

Тизим бузилиб кетмасин, Равшан Сайфутдинович. Кейин тўғрилаб бўлмайди! Янгиликлар

Тизим бузилиб кетмасин, Равшан Сайфутдинович. Кейин тўғрилаб бўлмайди!

Куни кеча бўлиб ўтган йиғилишда айтилган гапга деярли ҳеч ким эътибор қилмади.

Аммо "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф" жамоалари учун бу яхши гап эмасди.

Бугун "Бунёдкор" ва "Пахтакор"нинг кўплаб футболчилари "Олимпик"ка мажбуран ўтказилганини ҳамма яхши билади. Бу футболчилар бу икки клубга керак эмас эди, деган гапни айтишга шошилманг. 2020 йил сўнгида бу лойиҳага асос солинганида, бугун "Олимпик" шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар эндигина 19 ёшда эдилар. Ҳеч бир клуб йўқки, бирданига асосий таркибини 19-20 ёшли футболчилар билан тўлдириб ташласа. Ҳар бир клуб академиясидан бир йилда икки-уч нафар ўйинчи чиқиб турса, шу қилинган ишнинг аъло баҳоси бўлади. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" бугун ўзларида ўйнатишлари керак бўлган болаларни 2 йил аввал бериб юбордилар. Бугун ўйнатаман деса, энди уларни "Олимпик"дан олиб бўлмайди. Қизиғи, "Олимпик"ка текинга кетган аксар футболчиларнинг шартномаси тугаётган бир паллада, ўзининг собиқ клубига қайтаман деса, унга ҳам рухсат йўқ. Майли, 2001 йиллар билан нима бўлса бўлди. Ҳамманинг мақсади Олимпиадага чиқиш. Бу борада Тимур Кападзенинг меҳнатини қадрлаймиз ва унинг ишидан барча миннатдор. Лекин лойиҳани шу ерга келганда тўхтатиш керак. Терма жамоамиз Олимпиадага чиққанидан кейин, яна кейинги авлодни "Олимпик"ка йиғиб бериш ҳақида ўйламайлик.

"Олимпик" 2020 йил очилганида бу ишни қилиб олиши мумкин эди. Мамлакатимизда жуда кўп 2005 йилда туғилган футболчилар бор эди. Ўшаларни йиғиб, U-19 чемпионатига қўйса ҳам бўларди. Лекин бу ишни қилмади. Чунки бу харажат. Бу ерда тайёр "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф"дан ўйинчи турганда ким ҳам бу ишни қилади, тўғрими? Халқимизда "тайёр ошга баковул",- деган ажойиб мақол бор. 

Нима учун бу учта клуб энди "Олимпик" учун ишлаши керак? Битта авлодни катта қилиш учун 10 йил вақт кетади. 10 йил пул ишлатилади ва энди бир икки футболчи ўзининг жамоасига ўтиши мумкин бўлган пайтда мажбуран олиб қўйилади. Терма жамоа манфаати устун эмасми деб гапириб ҳам қўйилади. Кейин бу футболчилар сотиладиган бўлса, ундан на "Пахтакор", на "Бунёдкор" ва "Насаф" манфаат олади. Ўзи тарбиялаган ўйинчини сота олмаса, ўзида ўйната олмаса, нима кераги бор унда бу клубларга академияларни? Энг зўрларини жамлаб, битта жамоа ҳам қилди дейлик, бу рақобатни йўқолишига олиб келмайдими? Футболчида терма жамоага тушишга нисбатан бўлган ишонч йўқолади, тамом. 



Юқорида клублар ўйнатиш мақсадида қайтариб ололмаётгани ҳақида гапирдим. Хўш, аслида "Олимпик"нинг мақсади нима эди, эртага 2005 йилларни бошига ҳам шу тушмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. 

Абдусалом Азизовга ғоя беришдан олдин мана шу ҳақда ўйлаяпсизларми? Ёки бу Усмон Тошевдан чиқаётган навбатдаги ғоями? Равшан Сайфутдинович, сиз ўзбек футболининг энг олди инсонларидан бирисиз, сизни кўпчилик ҳурмат қилади. Лекин йиллар ўтиб бу қилинаётган ишлар асорати гранд клубларимизни оддий клублар қаторига тушиб қолмаслигига кафолат бера олмайсиз. Шундай экан, ҳаммаси табиий бўлсин. "Олимпик" лойиҳаси кейин қандай давом этишини у ердаги раҳбарлар ҳал қилаверсин, истаса, хусусий клуб сифатида юргазсин. Аммо сунъийлик эвазига эмас. Фақат клублардан мажбуран ўйинчиларини олиб қўйиш ҳақида ўйламанглар. Бунинг оқибати яхши бўлмайди. Эртага клубларни академиялари ишламай қўяди. Бу эса Ўзбекистоннинг бошқа ёшдаги терма жамоалари савияси тушиб кетишига сабаб бўлади. 

2005 йиллар масаласи ҳақида муҳим қарор қабул қилишдан аввал, кўрайлик, "Олимпик" лойиҳаси Парижни забт эта оладими-йўқми. Забт этган тақдирда ҳам бу масалага 2024 йилда келиш керак, шошилинч, бугун эмас. Иккинчидан, бир пайтлар биз бундай амалиётни бошимиздан ўтказганмиз. Адашмасам, 2004 йил "Шайхонтохур" деган клуб очилди, амалда бу жамоа 2008 йилги Осиё чемпионатида қатнашадиган терма жамоа учун база вазифасини ўташи керак эди. 1989 йиллар бу пайт 15 ёшда бўлган. Иван Нагаев, Шерзод Каримов, Ғулом Урунов, Андрей Афанасьев, Санат Шихов, Сарвар Отабоев каби ижрочилар жамланди. Бу лойиҳа футболчига эмас, терма жамоага фойда келтирди — U-19 Осиё чемпионатида кумуш медал ва кичик мундиалга йўлланма.


"Шайхонтоҳур" - 2006 йил. Кимларни танидингиз?


Ўша паллада бу энг яхши натижа сифатида қабул қилинди, режа иш берди. Аммо кейинчалик мазкур ўйинчилар топ-даражага чиқиб кетгани йўқ. Аксинча, мазкур жамоа аъзоси бўлмаган Ислом Тўхтахўжаев (Фарғона, "Нефтчи"), у ҳали Тошкенга келмаган пайтидаёқ миллий жамоага жалб қилинганди. Фозил Мусаев (Қашқадарё, "Машъал"), Санжар Қувватов (Қашқадарё, "Машъал"), Олег Зотеев (Олмалиқ, АГМК) нисбатан миллий жамоагача етиб келиб Осиё Кубоги, ЖЧ саралашларида ҳаракат қилди.  "Шайхонтохур" эса 2010 йилда фаолиятини тугатди. Орадан 2 йил ўтиб Олимпиада "қулоғини" ушлаб кетди. Лоақал Аҳмад Убайдуллаевга ўз ишини охиригача етказиб қўйиш имкони берилмади. Фикримча, бари табиий бўлсин.  Яна бир мисол, 2019 йилги регламентга ҳар бир клуб 1997 ва ундан кичик  камида бир нафар футболчини 45 дақиқа ўйнатиш мажбурияти киритилди, мақсад олимпия терма жамоасига футболчиларни етказиб бериш эди. Сунъий рақобат натижаси нима бўлди, Токио Олимпиадасига йўлланмаси қўлга киритилмади. Тажрибадан ўтган нарсани яна амалиётга тадбиқ қилиш, билмадим, қанчалик тўғри. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика