UZ

Сўнгги янгиликлар

22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  16 21:37"Валенсия" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  6 21:34"Астон Вилла" — "Челси". Асенсио ва Палмер асосий таркибда, Рэшфорд захирада  5 21:14"Торино" — "Милан". Таркиблар маълум  1 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  2 20:08"Самсунспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  13 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  8 17:54Анри Беллингемнинг сўкиниши ҳақида: "Ким бўлишингдан қатъий назар, бундай дейишга ҳаққинг йўқ"  15 17:23U20 Осиё Кубоги. Сўнгги дақиқалардаги гол Саудия Арабистонини ЖЧга олиб чиқди  10 17:10Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Кореяга қарши оқ либосда ўйнайди  9 15:23Мессидан автограф олган ҳакам жазоланди  12

Тито Вилановани қандай эслаб қоламиз ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Тито Вилановани қандай эслаб қоламиз ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бир йил олдин касаллик Тито Вилановадан футболни олиб қўйганди, кеча – унинг жонини ҳам олиб қўйди. Ушбу мураббийнинг фаолиятидаги энг асосий фотоларни тақдим этамиз.
Тито Виланова «Барса» тарбияланувчиси ҳисобланарди, 7та бошқа клубларда ўйнади, 2003 йилда мураббийга айланди.


Тақдир ва иш Виланова ва Хосеп Гвардиолани тезда бирлаштирди. Виланова дастлаб Пепга «Барселона»нинг ёшлар жамоасида ёрдам берди, сўнгра иккаласи «Барса»нинг асосий жамоасида ҳамкорлик қилишди. Ушбу даврда клуб ўзининг энг чўққисига чиқди.


Аммо 2012 йилда Гвардиола кетишга қарор қилди ва Тито бош мураббийга айланди.


«Барса»нинг ғалабаларида Гвардиолага Виланова катта ёрдам беришгани ҳақида кўп гапиришди, шундан сўнг Титода ўзини кўрсатишга имкон пайдо бўлди.


Лео Месси билан Виланова ўсмирлар жамоасида бирга ишлай бошлаган. Айнан Тито уни биринчи бўлиб ҳужумчи сифатида ўйнатиб кўрган.


2011 йил ёзида Гвардиолага ёрдам берган Виланова Жозе Моуриньо билан тўқнаш келган, португалиялик мураббий қўлини Титонинг кўзига тиқиб олган. Моуриньо бироз вақтдан сўнг узр сўраган, Виланова ундан хафа бўлмаган.
 

2012 йилнинг октябрь ойи. Виланова «Барса» бош мураббийи. Яқиндагина саратонни енгган Тито касаллик бир неча ҳафтадан сўнг қайтишини билмайди...


2013 йил қишда Виланова «Барса»ни Жорди Роурага қолдириб Нью-Йоркка даволаниш учун кетишга мажбур бўлди. Мураббийни «Барса» футболчиларидан ташқари бутун дунё қўллаб турганди.


2013 йил баҳорида Тито Виланова чемпион бўлди.


Тито Виланова ва Эрик Абидаль. Биттаси касалликни енга олди, иккинчиси йўқ....


Мавсум тугагач Тито футболчилар билан хайрлашиб кетишга мажбур эди: у бошқа мураббийлик қила олмасди.


2013 йил ёзида касаллик Тито Вилановадан футболни тортиб олди...


... 2014 йил 25 апрелида вафот этди.


Тито 45 ёшда эди. Кўп нарсага улгурмади, аммо ўзидан яхши хотиралар қолдира олди.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика