UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 17:00"Нефтчи" — "Андижон" 1:0 (Матнли трансляция)  16 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  4 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  2 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  7 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0

Тимур Яфаров бутсаларини михга илди Янгиликлар

Тимур Яфаров бутсаларини михга илди

Теглар :  Тимур Яфаров
Жароҳат футболчи билан доимо ёнма-ён юради. Оғир жарохатларга йўлиқиб, яна яшил майдонга қайтишга ўзида куч топа оладиганлар ҳам йўқ эмас.
Аксинча кетма-кет жарохатлар орттириб, муаммолар гирдобига тушиб қоладиган футболчиларнинг айримлари эса шартта бутсаларини михга илишга қарор қабул қилади.

Ана шундай футболчи бу – Тимур Яфаровдир. Эндигина 31 ёшни қарши олган ҳимоячи бошидан оғир жарохатларни ўтказди ва сўнгги пайтларда тўлиқ куч билан машғулотларда иштирок этишга қийналди. Бунгача биринчи лига иштирокчиси собиқ “Оқ-тепа” шарафини ҳимоя қилган Яфаров жамоаси ўз фаолиятини тўхтатгач, ҳеч бир клубда кўриниш бермади. Яқинда Тимурнинг ўзи билан боғланганимизда, футболчилик фаолиятини якунлаганини, бунга кетма-кет жарохатларга йўлиқаётганини асосий сабаб дея қўшимча қилди.

Мухлислар яхши билишса керак, маҳоратли ҳимоячи катта футболга Тошкентнинг “Локомотив” клуби орқали кириб келганди. Сўнгра, “Бунёдкор”да фаолият юритди ва кейинчалик “Андижон”, “Машъал” ва биринчи лигада “Оқ-тепа” учун ўйнайди.

2007 йили олимпия терма жамоамиз сафида бир нечта ўйинларда сардорлик вазифасини бажарган Яфаров миллий терма жамоамиз таркибида битта ўйин ўтказган ва ўз ҳисобига битта гол ёздириюб қўйишга муваффақ бўлганди.

Айни дамда оиласи даврасида бўлган Тимур эндиликда мураббийликка ўтишга харакат қилади. Бунинг учун у махсус курсларда таҳси олмоқчи.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика