UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Саудия Арабистони. Роналду 921-голини урган ўйинда "Ал Насср"да қийин ғалаба  8 23:58Европа лигаси. "Рома", "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:23"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди  0 23:11"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"  6 22:462024 йилда трансферлар учун қайси давлат клублари қанча ишлатди?  1 22:11"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  2 21:54Рой Кин: "Рэшфорд уялиши керак"  0 21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  3 20:52Расман: ПСЖ футболчиси Моуринью жамоасига ўтди  0 20:28ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:10"Навбаҳор"нинг БААда ўртоқлик ўйинлари ўтказадиган барча рақиблари маълум  3 19:52Расман: Мирко Йеличич - "Олимпик" бош мураббийи!  5 19:33"Барселона" етакчиси билан шартномани 2030 йилгача узайтирди  7 19:04"Боруссия" ўзига янги бош мураббий топди  5 18:29Мадриддаги "фантастик тўртлик"  85

Тимур Кападзе: "Ўзим ҳам майдонда бўлганимда, гол уришим мумкин эди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ўзим ҳам майдонда бўлганимда, гол уришим мумкин эди"

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

"Биринчи навбатда "Олимпик" футболчиларини, шунингдек, учрашувга ташриф буюрган мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўйин осон бўлмади. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Рақиб кучли эканлигини билардик, шунга қарамасдан, шогирдларим муносиб ўйин намойиш этди. Менимча, бугун ғалабага ҳақли эдик. 

- Муҳаммадазиз Иброҳимов четлатиш туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Унинг ўрнини Отабек Жўрақузиев билан тўлдирдингизми?

- Бугун тўрт нафар номинал ҳужумчи билан майдонга чиқдик, бироқ қай бири бўлса ҳам вазиятга қараб Иброҳимнинг нуқтасини тўлдириши керак эди. Умуман олганда, икки ярим ҳимоячи билан ўйнадик. Рақибдан келиб чиқсак, танлаган тактикамиз бугунги ўйинга мос эди. Бугун танланган таркиб ҳам, тактика ҳам ўзини оқлади.

- Абубакр Ризо Турдиалиев қачон сафга қайтади?

- Унинг сафга қайтиши учун 20-25 кун вақт керак, сабаби унда дарз кетиш ҳолати аниқланган ва яқинда операция бўлди. Ҳозир у юришни бошлаган. 10-15 кундан сўнг секин ҳаракат қилишни бошлайди.

- Суперлиганинг ҳар бир ўйинида "Олимпик" биринчи рақам остида ўйнади. Халқаро майдонларда иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашга ҳам тўғри келади. Масалан, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубоги финалида шундай тактикада ўйнаб, панд еганди. Баъзи ўйинларда бу услуб "Олимпик"га ҳам панд бермайдими?

- Биз кучимиз етгунча, ҳаракат қиляпмиз. Рақиб босим ўтказса, ҳимояланишга тўғри келади. Лекин кўрганингиздек, йигитлар тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. Рақибга деярли имконият бермаяпти. Тўғри, биз рақибга қараганда кўпроқ имкониятга эга бўляпмиз, бироқ баъзида йигитларга нимадир етишмаяпти, акс ҳолда, кўпроқ ғалабаларга эришган бўлардик. Менинг вазифам — уларни ўйинга тайёрлаш, қолганини футболчилар бажаришади. Эҳтимол, ўзим ҳам баъзи вазиятларда иштирок этганимда, гол уришим мумкин эди. Ўйлашимча, ҳаммаси жойида. 

- Машҳур шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов "Чемпион қайси жамоа бўлишини билмадим, лекин уни тақвим аниқлаб бериши мумкин", деб айтганди...

- Чиндан ҳам тақвим зич жойлашган. Охирги учрашувлар кўп нарсани ҳал қилади. Олдинда "Навбаҳор", "Насаф"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Ҳар бир жамоа учун қийин ўйинлар бўлиб ўтяпти. Асосийси — биз тўғри йўлдамиз", деди Кападзе.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика