

Бош мураббий қарорига кўра, шу вақтга қадар миллий жамоа штабини ташкил этган мураббийлар ўз ишини давом эттирадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, миллий жамоамиз март ойида йиғинга киришади ва Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикаси ҳамда Эрон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.




