Тимур Кападзе: "Иккинчи қизил карточкадан кейин ўйин тақдири ҳал бўлди"
01 авг 2022 21:21
Янгиликлар
Тимур Кападзе: "Иккинчи қизил карточкадан кейин ўйин тақдири ҳал бўлди"
Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Олимпик" (0:5) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи навбатда шогирдларимни ғалаба билан табриклайман. Ўйин бошида рақибимиз 10 киши бўлиб қолди. Агар четлатиш бўлмаганида, ўйин қандай давом этишини айтиб бўлмасди. Бугунга баҳсга яхши тайёрлангандик, четлатишдан кейин устунлик биз томонга ўтди. Иккинчи қизил карточкадан кейин эса ўйин тақдири ҳал бўлди", - деди Тимур Кападзе.
Фикрлар