UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  0 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  122 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15

Тимур Кападзе: "Футболчилар хатолар орқали ўсишади" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Футболчилар хатолар орқали ўсишади"

"Металлург" ҳамда "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (2:1) тошкентликлар устози Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Илк навбатда "Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин яхши ўтди. Икки жамоа ҳам мусобақа жадвалидаги ўрнидан қатъи назар ғалаба учун чиқишди. Биз ҳам яхши тайёргарлик кўргандик. Йигитларимиз яхши ҳаракат қилишди. "Металлург" яхши ҳимояланди. Айниқса, биринчи бўлимда прессинг орқали ҳам бизга қийинчилик туғдиришди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар яхши курашишди. Энди кейинги мавсумга тайёрланамиз.



- Ҳар икки голда ҳам футболчилар хатоси кўзга ташланди. Улар ёш футболчи дейиладиган даражадан ўтдими? 

- Улар ёш. Бунда тажриба муҳим аҳамиятга эга. Улар ўтган икки йилга қараганда улғайишди. Жамоамиздаги йигитларнинг кўпи бу йил дебют қилди. Албатта, улар билан ишлашда давом этамиз. Назарий машғулотларда бу борада иш олиб борамиз. 

Уларга вазиятлардан қай тарзда чиқиб кетишни ўргатяпман. Хатолар орқали улар ўсишади. Келаси сафар бундай хатога йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Голлар ўтказиб юборилган вазиятларни қўпол хатолар демаган бўлардим. 



- Жасур Жалолиддинов ўзимизнинг чемпионат ва "Олимпик" сафида кучлидек кўринмоқда. У катта клубларда ўйнаш учун қай даражада ўзини тиклаб олди? 

- У бемалол ўйнай олади. Бизда футболчилар ёши нисбатан бир-бири билан тенг, лекин асосан катталарга қарши ўйнаймиз. Жасур уларга қарши яхши ўйнай олмоқда. Мавсум аввалида унинг жисмоний ҳолати яхши эмасди, лекин сўнгги пайтларда у яхшигина кучайди. Бемалол 90 дақиқа югура олади. Унинг тўп билан қандай ҳаракат қила олишини биламиз, лекин тўпсиз ҳаракатни ҳам эсдан чиқармаслик керак.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика