UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  0 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  5 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  6 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  18 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   4 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  50 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2

Тимур Кападзе: "Футболчи ўзини жиловлай олмаса, уни терма жамоага чақирмайман" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Футболчи ўзини жиловлай олмаса, уни терма жамоага чақирмайман"

Coca Cola Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Олимпик" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин қизиқарли руҳда бўлди. Биз ғалабага яқинроқ эдик. Иккала жамоа ҳам яхши ҳаракат қилди. Ўйин курашларга бой бўлди. Йўл қўйган хатоларимиз устида ишлаймиз. 


- "Олимпик" биринчи бўлимни яхши бошлаб, гол ҳам урди. Иккинчи бўлимда эса буткул ўзгарди, захирадан майдонга тушган ўйинчилар учрашув темпини пасайтириб юборди.

- Биринчи бўлимни яхши бошладик. Ҳакам баъзи вазиятларда яхши қарор чиқарса бўларди. Қайсидир вазиятда рақиб футболчисига сариқ карточка кўрсатса бўларди. Иккинчи бўлимда чарчоқ аломати сезилди. Ўзгаришларни эртароқ қилишимиз керак эди. Бироқ вазиятлар учун куч топа олдик. Рақибда икки таймда ҳам вазият юзага келди. Менимча, дуранг ўйинга мос бўлди. Бунақа ўйин тепига тушиш қийинчилик туғдиради. Иккинчи бўлимда қаршилик етарлича бўлди. 


- Жамоа сўнгги 6 та учрашувда 3 та гол урди. Бу жамоанинг муаммосими?

- Машғулот жараёналарида ушбу жиҳат устида иш олиб бормоқдамиз. Ҳужумчи бир нечта ўйинда гол урмаса, ўзига бўлган ишончни йўқотади ва гол уришга бир оз қийналади. Ушбу ҳолатни тўғирлаймиз ва ушбу масалани ҳал қилиш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Аввалари ўйинларда 2-3та гол урардик. Ҳозир бу борада муаммога дуч келмоқдамиз. 


- Руслан Жияновнинг жисмоний ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳа, муаммо бор. Лекин мен унга совуққонлик етишмаётганини сезяпман. У тактик, техник, жисмоний жиҳатдан ҳам кучли футболчи. Ҳали у ўз ҳолатини яхшилашига ишонаман. Бундай муаммо бутун ҳужум чизиғидаги футболчиларда мавжуд.


- Футболчилар "Бунедкор" ўйинчилари томонидан "провокация"га учраши мумкин эди. Ушбу ҳолат футболчилар билан ўйин аввалида гаплашиб олганмидингиз?

- Биз "Бунёдкор" жамоаси ўйинини таҳлил қилиб чиқдик. Мавсум бошиданоқ йигитларимиз кўп қизил карточклар олишди ва етарлича ҳулоса чиқаришди деб ўйлайман. Бундай вазиятларда йигитлар ўзини совуққон тутиши керак. Биринчи навбатда, қизил карточка футболчиларга зарар, улар ўйинни ўтказиб юборади ва жамоани оғир аҳволга солиб қўяди. Олимпия терма жамоасига жалб этиладиган футболчиларга буни уқтирганман. Футболчи ўзини жиловлай олмаса, уни терма жамоага чақирмайман. Сабаби, муҳим ўйинда у провокацияга учраб, майдондан четлатилиши мумкин. Шогирдларим бундан хабардор.


- "Олимпик" посбонидан кўнглингиз тўляптими?

- Мен ўтказиб юборилган голни кўрмадим. Ҳимоячимиз ўша вазиятда хато қилди, менимча. Умуман олганда, бу нормал ҳолат. Ҳали шогирдларим тажрибага эга бўлиши керак. Улар ривожланиб бормоқда. Бизнинг вазифамиз уларга имконият бериш. Бугун раҳбарият ва меҳмонлар ҳам ташриф буюрганди. Бундай босим остида ўйнаш осон эмас.


Оқил Абдубарноев ёзиб олди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика