UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  1 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  5 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  10 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  11 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  27 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  4 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2

Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"

Ўзбекистон термаси бош мураббийи Тимур Кападзе БААга қарши ўйиндан кейинги ҳиссиётлари билан бўлишди.

- Ҳудога шукур, узоқ йўл босиб келиб, муҳим натижани қўлга киритдик. Бутун халқимизни, Юртбошимизни табриклаймиз. Бу ғалаба ҳаммамизники. Кеча, бугун телефон тингани йўқ, ҳамма бизни қўллаб-қувватлашини, дуо қилишини айтди, ғалаба тилаклари биз учун жуда катта иштиёқ бўлди. Футболчиларим ҳар бир ўйинда ирода кўрсатишди, максимал ҳаракат қилишди, шу сабабли натижага эришдик. Ҳаммамизга бу кун муборак бўлсин. Бизга ҳам озгина етишмасди, ҳеч бўлмаса музқаймоқ еб келишни истардик. Шукур, мана биз жаҳон чемпионатига чиқдик, халқимиз бориб, бемалол музқаймоқ ейди. 

- Қайсининг босими каттароқ бўлди: Олимпиадага олиб чиққан ўйинми ёки бугунгиси?

- Барибир олимпия термаси миллий термадан битта поғона пастда. Лекин ўша ўйиннинг ҳам босими катта эди. Миллий терма мамлакатнинг энг катта жамоаси, демак, масъулият ҳам шунга яраша.

- Терма жамоани шундай пайтда қўлингизга олишингизнинг ўзи ҳам катта риск эди.

- Пешонада бор экан. Шу кун менга насиб қилди. Ҳудога шукур қиламан. Олимпиада чиққанимизда ҳам ўз йўлимдан борганман. 

- Энди Қатарга қарши баҳс катта байрамга айланади.

- Албатта, бу ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- Кам ўйнаганларга имконият берасизми?

- Кўрамиз, жамоанинг кайфиятига қараймиз. Ҳозир бу ҳақида гапириш жуда қийин. Ҳозир футболчиларда кайфият анча юқори. Буни эрта-индин ўйлаб кўрамиз. Чунки ўша пайт ҳиссиётлар камроқ бўлади ва яхшироқ ўйлаш мумкин бўлади. 

- Ўзингиздан қанчалик масъулият ечилди?

- Катта босимни енгиб ўтдик. Ўйиндан олдин барча сайтлар, мухлислар ғалабамизни тахмин қилишди. Бу иштиёқ бўлгани билан катта юк ҳам. Буни оқлашимиз керак эди, босим бор эди ва вазифани уддаладик.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика