UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  0 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  0 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  1 16:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  5 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  1 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  5 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  28 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  22 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  5 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  3 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0

Тимур Кападзе: "Барчани чемпионлик билан табриклайман" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Барчани чемпионлик билан табриклайман"

Бугун олий лигамизнинг 29-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда томонлар муроса йўлини танлашди (1:1).
Ушбу баҳс "қалдирғочлар"ни чемпионликдан маҳрум қилди ва "Локомотив" муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Ушбу ўйиндан сўнг "темирйўлчилар" сардори Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор барча жамоадошларимни ва "Локомотив" жамоаси раҳбариятини муддатидан аввал қўлга киритилган илк чемпионлик билан табриклайман. Биз бугунги баҳсда "Бунёдкор"дан бундай натижа қайд этишини кутмагандик. Бундай совғага биз йўқ демаймиз. Пешқадамлигимиз давомий бўлсин. Ҳар бир жамоада чемпион бўлишни ўзига яраша гашти бор. "Нефтчи", "Пахтакор", "Бунёдкор" жамоаларида бош совринни қўлга киритгандим.

Мана энди "Локомотив" таркибида ҳам чемпионликни қўлга киритдим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Мана шу жамоаларда қўлга киритган совринларимда менга ёрдам берган барча жамоадошларимга катта раҳмат айтаман. "Локомотив" таркибида чемпион бўлдим, бу мен учун ҳам жамоадошларим учун ҳам катта бахт. Клубимиздаги айрим футболчилар илк бор чемпионлик нашидасини суришмоқда, яна кимдир аввал ҳам бундай бахтга мушарраф бўлган. Раҳбариятимиз томонидан бизга берилган ишонч ва имкониятлар йўққа чиқарилмаганидан хурсандман. Жамоадаги йигитларнинг кайфияти аъло даражада.

"Бунёдкор" билан "Навбаҳор"нинг ўйинидан сўнг барча футболчилар ўз ҳиссиётларини яшира олмади. Чемпион бўлиш катта бахт. Бир сўз билан айтганда жуда ҳам зўр кайфиятдамиз. Мана шундай кайфият билан эртанги ўйинда ҳам ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз", - дейди "Локомотив" клуби футболчиси Тимур Кападзе

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика