UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  7 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   19 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  25 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3

Тимо Вернер қулоқлари туфайли "Реал"га ўтмайди-ми? Янгиликлар

Тимо Вернер қулоқлари туфайли "Реал"га ўтмайди-ми?

Германиялик 21 ёшли ҳужумчи Тимо Вернер "Реал" шорт-листидан ўрин олди.

"РБ Лейпциг" ҳужумчисининг статистикаси ажойиб: у охирги икки мавсумда 29та гол урди. У август ойидан буён 18та ўйинда 11та гол урди.

Аммо Вернернинг битта муаммоси бор: катта шовқинда Тимонинг боши айланади ва қон айланиши қийинлашади. Футболчи ҳеч нимани эшитмайди ва концентрацияни йўқотади.


Сентябрь ойида ЕЧЛ доирасидаги "Бешиктош" билан ўйинда Вернер турк фанатлари туфайли майдонни тарк этганди. Трибуналардан келаётган баланд овоз туфайли Тимо қулоқларини махсус нарса билан беркитиб олганди, аммо бу ҳам фойда бермади ва танаффусга қадар мураббийлар уни алмаштиришди.

"Бундай муҳитда ҳеч қачон ўйнамаганман. Ўйинга бор эътиборимни қарата олмадим. Қулоғимдаги нарсалар ҳам ёрдам бермади – ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим".


Истанбулга сафардан сўнг тахминан икки ҳафта майдонга туша олмади. Marca нашри айнан мана шу туфайли "Реал" уни сотиб олиш фикридан қайтиши мумкинлигини маълум қилди. Мадрид клуби Вернернинг баланд трибуналар олдида ўзини қандай тутишини яна бироз кузатмоқчи.

Унинг "РБ Лейпциг" билан шартномаси 2020 йилда тугайди.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика