UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  13 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай (матнли трансляция)  68 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   4 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  9 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25

Тиаго Безерра: “Сардор Рашидов “Қатар СК” таркибидаги энг яхши футболчилардан бири” Янгиликлар

Тиаго Безерра: “Сардор Рашидов “Қатар СК” таркибидаги энг яхши футболчилардан бири”

Қатар чемпионатининг 16-турида “Ал Хор” жамоаси ўз майдонида Сардор Рашидов тўп тепаётган “Қатар СК” клубини қабул қилди.

Мазкур беллашувда “Пахтакор”даги ажойиб ўйинлари билан танилган Тиаго Безерра дубл муаллифига айланди ва жамоасининг узоқ муддатли ғалабасиз сериясига барҳам берди. 

Баҳсдан сўнг бразилиялик футболчи билан боғланиб фикрлари билан қизиқдик. 

“Ўйин асабий руҳда ўтди. Қийин ғалабани қўлга киритдик. Охирги дақиқалар яқинлашгани таваккал қилишдан бошқа чора топа олмадик. Бироқ, пенальтидан урилган голдан сўнг уч очко бизники эканлигига ишона бошладик. Иккинчи тўпни киритиб ўйинга чиройли якун ясашга эришдик. Турнир жадвалидаги аҳволимизни янада оғирлаштириб қўймаслик учун мағлуб бўлмаслигимиз талаб этиларди. 

Сардор Рашидов ҳақида фикрим қандай? Менимча унинг даражаси жамоасидаги бошқа футболчиларникидан юқорироқ. Маҳаллий ўйинчилардан ажралиб туради. У “Қатар СК” таркибидаги энг яхши футболчилардан бири деб ўйлайман”, - деди Тиаго Безерра.


Абдулзиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика