The Telegraph: «Ван Гал «Челси»га қарши ўйиндан сўнг кетади»
Narzulla Saydullayev
28 дек 2015, 09:00
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал истеъфога чиқиш арафасида турибди.
The Telegraph нашри хабарига кўра, 64 ёшли голландиялик мураббий «Челси»га қарши ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар истеъфога чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, МЮ охирги 4та расмий ўйинда мағлуб бўлди.