The Guardian: Пеллегрини “Вест Хэм”га “Ҳа” деди

Aziz Tukhtamuradov
22 май 2018
Хитойнинг “Хэбей Чайна Форчун” клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Англиянинг “Вест Хэм Юнайтед” жамоасини бошқаришга розилик берди, деб хабар бермоқда Британиянинг The Guardian нашри.

Нашр хабарига кўра, чилилик 64 ёшли мутахассис тез кунда Лондон клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Келишувга биноан Пеллегрини йилига 10 млн фунт стерлинг миқдорида маош олади. 

Шунингдек, у клубнинг трансфер сиёсатини тўлалигича назорат қилиш имконияти ва имтиёзига ҳам эга бўлади. Бундан 6 кун аввал, аниқроғи 16 май куни “Вест Хэм”нинг эндиликда собиқ бош мураббийи шотландиялик мутахассис Дэвид Мойес жамоани тарк этган эди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: