The Best-2024 тақдирлаш маросими онлайн тарзда ўтказилади

Sherzod Nurmatov
16 дек 2024, 16:11
The Best-2024 мукофотини топшириш маросими онлайн-форматда ташкил этилади.

AS хабарига кўра, ФИФА эркаклар ва аёллар футболи зич тақвими туфайли шундай қарорга келган. 

Бундан ташқари, ташкилотчилар "эркаклар ўртасидаги энг яхши футболчи" мукофотини олиши мумкин бўлган уч финалчининг ҳеч бири тантанали кечага кела олмаган охирги маросимдаги вазият такрорланмаслигини истайди.

Ғолиблар номи 17 декабрь, сешанба куни эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS