

Бу ҳақда "Ал Айн" матбуот хизмати маълум қилди. Ҳозирча келишув шарти ва муддати ҳақида хабар берилмади.
Сергей Ребров "Ференцварош"ни 4 июнь куни тарк этган эди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, у Венгрия чемпионатининг 2020/21 йилги мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилган.
Ребровнинг манфаатларини ҳимоя этувчи агент Шандор Варга, украиналик мутахассисга "Тоттенхэм"дан қизиқиш бўлаётганини ва уларда камида 8 та таклик борлигини маълум қилганди.


