UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  0 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  41 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  14 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  4 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1

Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин Янгиликлар

Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин

Украина терма жамоаси бош мураббийи Сергей Ребров яқин орада иш жойини ўзгартириши кутилмоқда.

Грек нашри Outsiders хабарига кўра, Афинанинг "Панатинаикос" клуби раҳбарлари мутахассисни ўз жамоасига таклиф қилишдан жиддий манфаатдор.

Манбаларга кўра, клуб бошқарувчилари тузган қисқа рўйхатда биринчи ўринни айнан украиналик мутахассис эгаллаб турибди. Грек томони Ребровга уч марта қўнғироқ қилган ва музокара олиб боришга уринган. Илк икки уринишда мураббий "бу имконият ҳақида эшитишни ҳам истамаган", бироқ учинчи мартада суҳбат ижобий натижа бериши мумкин.

Шунингдек, хабарда таъкидланишича, агар Ребровнинг терма жамоадан кетиш масаласи ҳал этилса, катта эҳтимол билан у миллий жамоалар ўйинлари учун бериладиган навбатдаги танаффусдан сўнг "Панатинаикос" бош мураббийи сифатида иш бошлайди. Чунки молиявий жиҳатдан томонлар ўзаро келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Ребров 2023 йили Украина терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида жамоа фақат бир йирик турнир — Евро-2024да қатнашди. Украина Белгия, Словакия ва Руминия билан бир гуруҳда тўп сурди. Тўрт очко тўплаганига қарамай, голлар нисбати бўйича охирги ўринни эгаллади.

Ҳозирги кунда Украина термаси жаҳон чемпионати-2026 саралашида икки ўйин ўтказиб, бир очко жамғарди. Ребров шогирдлари ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
28 сен 18:27:21
Americano Vespucci
Тугри чуниш керак. Куп мурабийлар Узбекистонни деган давлатни биринчи бор эшитган. Яна уларни мурабийликка чакирсак, улар таваккал килишни хохаламйди. Улар учун бизнинг терма каманда сюрприз, кандай уйин курсатишини билимайди. Улар ЧМ шарманда булиб тренерлик карйресани русча айтганда рисковат килишни хохламаяпти. Шунга куп мурайбийлар "Йук" деб жавоб бераяпти менимча. Узбекистон термасига хозир факат: Рисковат килишни тан олиб келадиган, йоки жуда катта араблардек ойликка келадиган мурабий келиши мумкин. Бошка вариантни ман тасаввур килмолмаяпман хозир.
   
28 сен 17:07:19
Фарход
Энди хар кандай мурабий ишдан кетса ,хаммаси UZB МтЖ га номзод хисобланади, эски фильм бор "'' за двумя зайцами '"'' ёки А.С. ПУШКИН-ни 《о рыбаке и о рыбке 》 '"у разбитого корыта '" сига ухшаб колмайлик
   
28 сен 15:24:16
Rustam Ruziyev
International фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
UFA bu murabbiygayam harakat qilib otkaz olmasa hisobmas
))))))
   
28 сен 11:58:32
International
UFA bu murabbiygayam harakat qilib otkaz olmasa hisobmas
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика