Терри қайтади

Aslanov Jasurbek
4 сен 2018, 17:10
"Челси" ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жон Терри фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттирмоқчи.

37 ёшли инглиз ўтган мавсум ушбу клуб шарафини ҳимоя қилиб, футбол йили охирида жамоани тарк этган эди. Аммо у бош мураббийи Стив Брюс илтимоси билан клубга қайтиши мумкин. Келишув 1 йилга мўлжалланган.

Терри ўтган мавсум "Астон Вилла" сафида Чемпионшипнинг 35та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урди ва шунча голли пас берган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›