UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  2 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Терма жамоамизнинг кечаги ўйини ҳақида Янгиликлар

Терма жамоамизнинг кечаги ўйини ҳақида

Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Ўйинда ҳисоб очилмади. “Спорт” телеканали ходимларига раҳмат, бир иложини топиб шу учрашувни эфирга узатишди. Терма жамоа ҳақида сайтда ёки газетада ўқиш бошқа, аммо ўйинни кўриш бошқа. Чунки ўйинни кўриб, устун ва камчиликларни билиб оласиз. Умуман олганда, ҳар бир баҳс кўплаб саволларга жавоб беради.

Ироққа қарши иккита учрашув ўтказиб, икки хил натижа қайд этдик: ғалаба ва дуранг. Гол ўтказиб юбормаганимиз эса кишини янада хурсанд қилди. Бироқ кечаги беллашувни кўриб, терма жамоамиз Осиё чемпионатига етарли даражада тайёрми деган савол яна кун мавзусига чиқди. Ироққа қарши иккинчи баҳсда биз ҳам, рақиб ҳам ёрқин ҳаракат қилгани йўқ. Балки бу ўта муҳим мусобақа олдидан футболчиларнинг жуда эҳтиёткорлик билан тўп тепишгани билан боғлиқдир.



Ўйин у қадар шиддатли кечмагани учун хавфли вазиятлар кам кузатилди. Дарвозабон Игнатий Нестеров ўз ўрнида анча яхши ҳаракат қилди. Ҳимоя чизиғида қанот ҳимоячиларимиз анча фаол. Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам, Виталий Денисов ҳам ҳужумга қўшилишни хуш кўришади. Ҳатто биринчи таймда айнан Шуҳратнинг фаоллиги эвазига рақиб дарвозаси томон пенальти белгиланди. Лекин марказий ҳимояда муаммолар етарлича. Анзур Исмоилов билан Шавкат Муллажонов жуфтлиги рақиб ҳужумчиларини бирдек ёпиб қўя олишмади.



Ярим ҳимоя эса бизнинг энг кучли чизиғимиз ҳисобланади. Жароҳатдан тузалиб энди сафга қайтишгани боис кечаги ўйинда Одил Аҳмедов билан Сервер Жепаров ўртача ҳаракат қилишди. Лекин Осиё Кубогида улардан кучли ўйинни кутсак бўлади. Темур Кападзенинг ҳам ўйини анча оғирлашиб қолибди. Азиз Ҳайдаров ҳар ҳолда тузук ҳаракат қилди. Сардор Рашидов эса қўрқмасдан ўзи хоҳлаган футболни намойиш этавериши керак. Унда салоҳият бор, муҳими шу салоҳиятни юзага чиқара билишида.

Ҳужум чизиғимиз эса афсуски, биз кутганчалик кучли эмас. Воҳид Шодиев майдонда 80 дақиқа нима қилганини очиғи тушунмадим. Унинг бор-йўқлиги деярли билинмади. Ҳужумчи дегани ҳадеб вазият бўлишини кутмасдан керак бўлса, ўзи вазият яратиши керак. Ҳозирги яхши ҳужумчилар менга қачон тўп етиб келаркин деб бир четда қўл қовуштириб туришгани йўқ. Ҳужумчи тўпни олиб қўйиш учун ҳаракат қилиши шарт.



Тўғри, бошқа жамоаларнинг қандай ҳолатда эканлигини унчалик билмаймиз. Лекин Саудия Арабистонининг "Кўрфаз кубоги"да, Хитойнинг эса Парагвайга қарши кўрсатган ўйинларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, кечаги ўйин билан гуруҳдан чиқишимиз амримаҳол бўлиб қолади. Гуруҳдан чиқиш учун камида Янги Зеландия ва БААга қарши қандай ҳаракат қилган бўлсак, ана шундай ўйнашимизга тўғри келади. Аввало мустаҳкам тарзда ҳимояланишни, ҳимоядан ҳужумга ўтганда тез ҳаракат қилишни ва майдоннинг ҳар бир қаричида тўп учун курашишни ўрганишимиз лозим. Шундай ўйин кўрсатгани учун ҳам Япония, Жанубий Корея биздан тепада туради. Токи биз ҳам тез ва тажовузкор ўйинни ўрганмас эканмиз, қитъа биринчиликларида ўзимизни кўрсата олмаймиз.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика