UZ

Сўнгги янгиликлар

18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  1 18:30Про лига. "Жайхун" – Олимпик-MobiUz" (онлайн ҳисоб)  0 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  0 17:47Ўзга олам вакиллари  4 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  6 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  6 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  17 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  11 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  21

Терма жамоамиз ОСИЁ КУБОГИГА учиб кетиш арафасида! Янгиликлар

Терма жамоамиз ОСИЁ КУБОГИГА учиб кетиш арафасида!

Тунги эфир якунига етгач, 00:00да ҳар бир каналимизда Ўзбекистон Республикасининг мадҳиясини эшитамиз. Ватанни, ватан йўлида хизмат қилаётганлар қадрига етадилар.

Бежизга бу гапларни ёзмаяпман. Ўчиб бўлган компьютеримни мадҳия садоси остида ёқдим. Мен сўнгги икки ойни ўтказганим, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Тошкент - Дубай - Сидней йўналишида Осиё Кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилиш учун Австралияга учиб кетади. 

Айни пайтда "Ўзбекистон" меҳмонхонасида сафарга тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз вакилларига чин дилдан омад тилаб қоламиз. ОК-2015да қандай натижага эришамиз, аниғи билмадим. Аммо улар росманасига меҳнат қилишди. Энди меҳнатни роҳатини кўриш вақти келди. 

Терма жамоамиз сафида ўрин олган 23 нафар футболчи ЎЗБЕКИСТОН деган номни оқлаш учун майдонга тушадилар. Асосий посбонимиз Игнатий Нестеров! Игнатийдан умидимиз катта, "қора пантера"! Уни истаган пайтда "Насаф"дан Элдор Суюнов алмаштириши мумкин, у ҳам ёлғиз эмас, бу ерда "Агбон" бор, у ким дейсизми? Ўзимизни Акбар Тўраев!

Ҳимояда Хитой юлдузи Анзур! Керак бўлса Дзюба ва Халк мендан ўта олмайди, Осиёдагилар нима бўлибди деган Виталигимиз бор. Ўнг қанотни талашаётган Шораҳмедов ва Муҳаммадиев. Уларнинг иккисига ҳам омад. Марказда мен ҳам тўп тепаман деб турган Кримец ва Муллажонов. Битта ўйинлик дисквалификациясини кутиб турган Тўхтахўжаев. Мени истаган қанотингизга қўйишингиз мумкин деяётган Сайфиев.

"Жасурга ўхшаши йўқ"! "Бунёдкор" мухлислари уни шундай эркалашар эди. Унга қарама-қарши қанотда Санжар Турсунов ёрдам беради. Аммо уларнинг орасида Сардор Рашидовни ҳам борлиги унутмайлик. Оооо... Ўртага бир қаранг, энг кучли нуқтамиз мана шу ерда аслида. Санаймиз, О-диллллл Аҳме-доввввв. Премьер лигада энг кучли зарбага эга футболчилари қаторидан жой олган вице сардоримиз. У билан бирга "Азиз Ҳайдарофф"ни айтишимиз мумкин. Араблар уни айнан мана шундай чақиришади. Дубайни қайси кўчасига кирманг, "Ҳайдарофф, Ҳайдарофф" деган олқишни кўрасиз. Асосий таркибнинг яна икки нафар футболчилари сардоримиз - Сервер Жепаров! ОК-2015да камида битта сальто кўришга нима етсин? "Копа"... Кападзени тажрибаси мусобақада бизга қўл келиши аниқ. Истаган пайтда, ярим ҳимоянинг истаган нуқтасида майдонга тушиши мумкин бўлган плеймекер бу - "Жама" Искандеров! Аҳмедов ва Жепаровдан кейин олий лигани сал бўлсада безай олаётган футболчилардан бири. Тўраевга эса ҳали исботлаши керак, нима учун Иброҳимов эмас айнан у ОКга йўл оляпти. Бунинг учун унинг олдида имконияти бор. 

Сал бўлсада бош оғриғимиз, ҳужум чизиғига ҳам етиб келдик. Ким ўйлаган эди Қатарда Улуғбек Бақоев бизга муҳим бўлган голларни тақдим этади деб? Ҳаттоки сўнгги кунларгача ОКга бориши номаълум бўлиб турган ҳужумчи Иордания билан ўйинда дубл муаллифи бўлиб, терма жамоамизни тарихда илк маротаба ярим финалга олиб чиққан эди. Шундай экан, ўзингни қўлга ол Шодиев деймиз, тезроқ формангни тикла Насимов деймиз, сўнгги икки йил давомида ўзини ёшлар ўртасидаги мусобақаларда кўрсата олган Сергеевга катта саҳнага хуш келибсан деймиз!

Миржалол Қосимов бошчилигидаги МУРАББИЙЛАР - Шуҳрат Мақсудов, Пётр Гизимчук, Александр Волков ва Бахтиёр Ашурматов! Шифокор, Аброр Пирриев. Массажчилар, Марат ака ва Абдулла Ризбаев. Ака-ука бўлиб қолганимиз, оператор Жамолиддин Солихов ва маъмур Сарвар Тожиев

Менимча бўлди, Сизлар ватан учун ғалаба қозонишга, юртимизга ёруғ юз билан қайтишга мажбурсизлар! 

ОМАД!

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика