

"Энг муҳими мутахассис билан якуний тўхтамга келинди ва у Россиядаги мундиалдан сўнг мамлакатимизга ташриф буюради ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувини расман қўлга олади.
Шуниси аниқки, юртимиз футбол мухлислари миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийини жуда яхши билишади ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятининг бу танловидан бениҳоя ҳурсанд бўлишади. Табиийки янги бош мураббий олдига Осиё кубоги-2019 да муваффақиятли иштирок этиш ва терма жамоамизни 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилади", - деб ёзилади МОҚ расмий сайтида.




