UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  1 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  150 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  30 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Терма жамоалар учун янги база барпо этилади Янгиликлар

Терма жамоалар учун янги база барпо этилади

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти – Абдусалом Азизов миллий ҳамда олимпия терма жамоалари билан учрашув ўтказди.

Самимий суҳбат тарзида ўтган ушбу учрашувда футболимиз раҳбари муҳим бир янгиликни маълум қилди. 

"Футболи ривожланган мамлакатларда миллий терма жамоалар доимий йиғинлар ўтказадиган замонавий базаларга эга. Мана шу қароргоҳларда катта турнирларга тайёргарлик кўриш учун барча шароитлар мавжуд. Бизда шу кунгача терма жамоалар меҳмонхоналарда истиқомат қилиб, машғулот ўтказиш учун ҳар хил майдонлардан фойдаланиб келмоқда. Бу эса бугунги кун талабларига мос эмас.

Шуни инобатга олган ҳолда ассоциация томонидан терма жамоаларимиз учун янги база барпо этиш режаси ишлаб чиқилди ва бу борадаги дастлабки қадамлар ташланди. Ушбу лойиҳа давлатимиз, қолаверса, халқаро футбол ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланади. Бу база асосий жамоаларимизнинг йиғин ўтказиши, машғулотлар, тикланиш, ҳордиқ  чиқариш ва жисмоний ҳолатни яхшилаш учун барча шароитларга эга бўлади. Қароргоҳ баҳаво ҳудудда, сув бўйида жойлашади. Замонавий техника билан жиҳозланади.

Ишонаманки, ушбу лойиҳа миллий футболимизнинг, айниқса турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг янги босқичга чиқишида ва муҳим мусобақаларга сифатли тайёргарлик олиб боришида катта хисса қўшади", - дея таъкидлаб ўтди Абдусалом Азизов.

Қайд этиш жоиз, ушбу янгилик ҳозирда фаолият олиб бораётган футболчилар ва яқин келажакда ушбу спорт тури билан профессионал тарзда шуғулланувчилар учун ўзига хос байрам совғаси бўлди.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика