

Олинган маълумотларга кўра, "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамовга Россия премьер-лигаси иштирокчиси "Терек" клуби қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда "Терек" клубини тожикистонлик Рашид Раҳимов бошқармоқда. Клуб Россия премьер-лигасида 17та турдан сўнг 28 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.





