Тер Штеген қачон майдонга қайтиши маълум

Omonjon To`xtamirzayev
27 ноя 2023, 15:52
"Барселона" ва Германия термаси кипери Марк-Андре Тер Штеген Ла Лиганинг 14-турини ўтказиб юборди.

Германиялик дарвозабон тикланиш жараёнини якунлади ва Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасида "Порту"га қарши ўйинга тайёр.

Бўлажак учрашув "Барселона" учун муҳим ҳисобланади. Хави бу баҳсда барча асосий футболчилари хизматидан фойдаланмоқчи. "Барселона" "H" гуруҳида 9 очко билан етакчи, "Порту"да ҳам худди шунча очко мавжуд. Ўтган тур "Барселона"ни мағлуб этган "Шахтёр" 6 очкога эга, "Антверпен"да — ноль.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›