

«Бавария» дарвобони Мануэл Нойер эса тер Штегеннинг сўзлари бош жамоадаги муҳитга ижобий таъсир этмаслиги ҳақида айтган.
«Термада рақобат борлиги равшан. Ўйнамаётган футболчилар ҳам майдонга тушгиси келади. Бу футбол ва ҳар сафар ҳам барчаси сени қаноатлантирмайди. Менда маълум бир умидлар мавжуд ва уларни ошкор этишим кераклигини ҳис этмоқдаман. Сўнгги йиллардаги ўйиним ҳамда ҳаракатларимни барча кўриб келмоқда ва ўйлашимча, Нойернинг сўзлари адолатсиз. Ушбу қарама-қаршиликка якун ясамоқчиман», – дейди 27 ёшли кипер.



