UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  4 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1

Тенг курашлар остида кечган “Навбаҳор” – “Насаф” ўйини ҳақида Янгиликлар

Тенг курашлар остида кечган “Навбаҳор” – “Насаф” ўйини ҳақида

Теглар :  НасафНавбаҳор
19 март куни Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур учрашувлари давом эттирилди. Соат 18:30 да турнинг икки баҳси бошланди.

Навоийда “Қизилқум” жамоаси “Сўғдиёна”ни меҳмон қилган бўлса, Наманганда “Насаф” “Навбаҳор” меҳмони бўлди. Қизиғи, мазкур ўйинларнинг иккисида ҳам дуранг натижаси қайд этилди. Шундай бўлса-да жамоалар майдонда ажойиб ўйин намойиш этиб беришди. Биз Наманганда бўлиб ўтган ўйинга тўхталамиз. 




Тенг курашлар остидаги ўйин: 1-бўлим ҳақида

Ўйиннинг илк дақиқалари анчагина қизиқарли тарзда старт олди. Илк хавфли ҳужумни наманганликлар амалга оширишди. Учрашувнинг 4-дақиқасида “Навбаҳор” аъзолари олдинга ўтишди. Стояновичнинг ўнг қанотдан узатилган тўпни тўғри дарвозага йўллади, бироқ тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди. Қаршиликлар ҳам шундан сўнг олдинга ўтишни кўпайтиришди. Дастлаб, Ойбек Бозоров қулай вазиятдан фойдалана олмаган бўлса, Ҳусайин Норчаевнинг узоқдан берган зарбаси ўз мақсадини бажара олмади. Шундан сўнг, ўйин асосан майдон марказида бўлди. Гоҳ у жамоа, гоҳ бу жамоа олдинга ўтиб турди. Бўлим сўнггиларида ҳам бир қатор хавфлироқ ҳужумлар бўлиб турди. Aйниқса, 38-дақиқада Ойбек Бозоров чап қанотдан кириб бориб, тўпни бўш турган шеригига узатган эди, лекин Ўткир Юсупов бунга йўл қўймади. Aгар шу вазиятда тўп ўтганида ҳисоб очилиши ҳам мумкин эди.




Тенг курашлар остидаги ўйин: 2-бўлим ҳақида

2-бўлим биринчисидан ҳам қизиқарли тарзда старт олди. Наманганликлар хавфли ҳужумлар уюштитишни бошлаб юборишди. 48-дақиқада Иван Соловьёв рақиб жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб топди. Бу вазиятда чиндан Соловьёв йиқилдими ёки йиқитилдими, ушбу ҳолат жарима майдончаси ичида бўлдими, йўқми, буниси яхши кўринмади телевизор орқали кўрган инсонга. Камералар бирозгина кечикди ушбу вазиятни тасвирга яхшироқ олишга. Славиш Стоянович ҳам бир неча имкониятларга эга бўлди. Дастлаб, жарима майдончаси ичкарисига ёриб кириб, гол ура олмаган бўлса, 67-дақиқада узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Умид Эргашев қайтариб юборди. Кейин ҳам “Навбаҳор” олдинга боришдан чарчамади. 17 752 нафар мухлис қаршисида наманганликлар гол уриш учун қаттиқ ҳаракат қилишди. 78-дақиқада “Насаф”да ҳам бир хавфли вазият юзага келди. Бироқ Шокир Йўлдошевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Шундан сўнг айтарли хавфли вазият юзага келмади ва тенг курашлар остида ўтган ўйинда ҳар икки жамоа ҳам 1 очкога эга чиқишди.

Маълумот учун, “Навбаҳор” жамоаси ушбу мавсумда ўз уйида ҳали-ҳамон ғалаба қозонмади. “Насаф” эса ушбу мавсумда ҳали бирор ўйин ғалабага эришмади.  




Мураббийлар фикри

Видео. "Навбаҳор" - "Насаф". Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мураббийлар нима дейишди?          

Видео. Виктор Жалилов: "Ҳакамлар натижага таъсир кўрсатадиган хатога йўл қўйишди, деб ўйламайман"        



Aбрамов Наманганда!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Aбрамов “Навбаҳор” – “Насаф” ўйинини стадиондан кузатиб борди. Маълумот учун, Вадим Карленович МТЖнинг март ойидаги йиғинига “Навбаҳор”дан Aзимжон Aҳмедов, “Насаф”дан эса Aбдувоҳид Неъматов, Ойбек Бозоровларни чақирган.




4-тур олдидан

2 апрель куни “Навбаҳор” жамоаси Олмалиқда AГМК жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйинга ҳар икки жамоа ҳам бир хил ҳолатда етиб келади. 3 ўйиндан сўнг, 1 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубиятга эришган жамоалар ўртасидаги баҳс 2 апрель куни, соат 18:30 да бўлиб ўтади.

“Насаф” эса ўз майдонида Яйпаннинг “Турон” клубини қабул қилади. Ҳозирги вақтда яйпанликлар 1 очко билан 13-ўринни эгаллашган бўлишса, “Насаф” жамоаси 2 очко билан 11-поғонани банд этган. Ушбу баҳс 3 апрель куни, соат 18:30 да старт олади.





Оғабек Самисов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика