UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Про лига. "Нефтчи" Фарғонада "Шўртан"дан устун келди  0 19:37АПЛ. "Ливерпуль" аутсайдер майдонида меҳмон бўлади (асосий таркиблар)  4 19:28Нохуш хабар! Остон Ўрунов жароҳатга йўлиқди  4 19:05"Реал" "Атлетик"ни юта оладими? (CA ходимларининг тахминлари)  18 18:58ПСЖ Левандовскини сотиб олиши мумкин  1 18:35Мхитарян навбатдаги мавсумда "Рома"да ўйнамоқчи эмас  1 18:30ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ! Хабибдан кейинги чемпион - Оливейра! Оғир аҳволга тушган бўлсада, иккинчи раундда рақибини нокаут қилди  0 18:15Виллиан "Арсенал"дан кетишни истамоқда  3 17:55АПЛ. "Астон Вилла" билан ўйинда "Кристал Пэлас"дан ажойиб камбэк!  1 17:43Olamsport: Роман Аҳмадалиевга яна "вызов" ташлади, Чарльз Оливейра UFC рекордини ўрнатди ва бошқа хабарлар  0 17:29А Серия. "Наполи" яна ғалабага эришди ва "Ювентус"ни 5-ўринга туширди  25 17:10АПЛ. "Тоттенхэм" - "Вулверхэмптон". Асосий таркиблар маълум!  2 16:41РПЛ. "Уфа" - "Арсенал" учрашуви бошланиши кечикмоқда  5 16:24Шимолий Корея ЖЧ-2022 саралашидан четлатилди  19 16:14Бундеслигада истеъфо  0

Тенг курашлар остида кечган “Навбаҳор” – “Насаф” ўйини ҳақида Янгиликлар

Тенг курашлар остида кечган “Навбаҳор” – “Насаф” ўйини ҳақида

Теглар :  НасафНавбаҳор
19 март куни Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур учрашувлари давом эттирилди. Соат 18:30 да турнинг икки баҳси бошланди.

Навоийда “Қизилқум” жамоаси “Сўғдиёна”ни меҳмон қилган бўлса, Наманганда “Насаф” “Навбаҳор” меҳмони бўлди. Қизиғи, мазкур ўйинларнинг иккисида ҳам дуранг натижаси қайд этилди. Шундай бўлса-да жамоалар майдонда ажойиб ўйин намойиш этиб беришди. Биз Наманганда бўлиб ўтган ўйинга тўхталамиз. 




Тенг курашлар остидаги ўйин: 1-бўлим ҳақида

Ўйиннинг илк дақиқалари анчагина қизиқарли тарзда старт олди. Илк хавфли ҳужумни наманганликлар амалга оширишди. Учрашувнинг 4-дақиқасида “Навбаҳор” аъзолари олдинга ўтишди. Стояновичнинг ўнг қанотдан узатилган тўпни тўғри дарвозага йўллади, бироқ тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди. Қаршиликлар ҳам шундан сўнг олдинга ўтишни кўпайтиришди. Дастлаб, Ойбек Бозоров қулай вазиятдан фойдалана олмаган бўлса, Ҳусайин Норчаевнинг узоқдан берган зарбаси ўз мақсадини бажара олмади. Шундан сўнг, ўйин асосан майдон марказида бўлди. Гоҳ у жамоа, гоҳ бу жамоа олдинга ўтиб турди. Бўлим сўнггиларида ҳам бир қатор хавфлироқ ҳужумлар бўлиб турди. Aйниқса, 38-дақиқада Ойбек Бозоров чап қанотдан кириб бориб, тўпни бўш турган шеригига узатган эди, лекин Ўткир Юсупов бунга йўл қўймади. Aгар шу вазиятда тўп ўтганида ҳисоб очилиши ҳам мумкин эди.




Тенг курашлар остидаги ўйин: 2-бўлим ҳақида

2-бўлим биринчисидан ҳам қизиқарли тарзда старт олди. Наманганликлар хавфли ҳужумлар уюштитишни бошлаб юборишди. 48-дақиқада Иван Соловьёв рақиб жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб топди. Бу вазиятда чиндан Соловьёв йиқилдими ёки йиқитилдими, ушбу ҳолат жарима майдончаси ичида бўлдими, йўқми, буниси яхши кўринмади телевизор орқали кўрган инсонга. Камералар бирозгина кечикди ушбу вазиятни тасвирга яхшироқ олишга. Славиш Стоянович ҳам бир неча имкониятларга эга бўлди. Дастлаб, жарима майдончаси ичкарисига ёриб кириб, гол ура олмаган бўлса, 67-дақиқада узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Умид Эргашев қайтариб юборди. Кейин ҳам “Навбаҳор” олдинга боришдан чарчамади. 17 752 нафар мухлис қаршисида наманганликлар гол уриш учун қаттиқ ҳаракат қилишди. 78-дақиқада “Насаф”да ҳам бир хавфли вазият юзага келди. Бироқ Шокир Йўлдошевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Шундан сўнг айтарли хавфли вазият юзага келмади ва тенг курашлар остида ўтган ўйинда ҳар икки жамоа ҳам 1 очкога эга чиқишди.

Маълумот учун, “Навбаҳор” жамоаси ушбу мавсумда ўз уйида ҳали-ҳамон ғалаба қозонмади. “Насаф” эса ушбу мавсумда ҳали бирор ўйин ғалабага эришмади.  




Мураббийлар фикри

Видео. "Навбаҳор" - "Насаф". Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мураббийлар нима дейишди?          

Видео. Виктор Жалилов: "Ҳакамлар натижага таъсир кўрсатадиган хатога йўл қўйишди, деб ўйламайман"        



Aбрамов Наманганда!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Aбрамов “Навбаҳор” – “Насаф” ўйинини стадиондан кузатиб борди. Маълумот учун, Вадим Карленович МТЖнинг март ойидаги йиғинига “Навбаҳор”дан Aзимжон Aҳмедов, “Насаф”дан эса Aбдувоҳид Неъматов, Ойбек Бозоровларни чақирган.




4-тур олдидан

2 апрель куни “Навбаҳор” жамоаси Олмалиқда AГМК жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйинга ҳар икки жамоа ҳам бир хил ҳолатда етиб келади. 3 ўйиндан сўнг, 1 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубиятга эришган жамоалар ўртасидаги баҳс 2 апрель куни, соат 18:30 да бўлиб ўтади.

“Насаф” эса ўз майдонида Яйпаннинг “Турон” клубини қабул қилади. Ҳозирги вақтда яйпанликлар 1 очко билан 13-ўринни эгаллашган бўлишса, “Насаф” жамоаси 2 очко билан 11-поғонани банд этган. Ушбу баҳс 3 апрель куни, соат 18:30 да старт олади.





Оғабек Самисов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
20 мар 16:11:42
ФАН*
Назаримда хатти-харакатларидан, ўзини(бемалолхўжа) тутишидан Абрамовга МТЖ ни ЖЧ га олиб чиқиш вазифаси қўйилмагандек гўё.
Эртага саралаш якунига етгач мухлисларга ва кенг оммага нима деб жавоб бераман деган ўй хаёл, ҳис-ҳаёжон ва маъсулиятдан асар ҳам кўринмайди ёки мен кўраолмаяпманми билмадим.
Адашаётган бўлсам бундан фақат хурсанд бўлган бўлардим.
+2   
20 мар 15:13:54
Adhamjon 1996
Navbahor ga bitta maydon markazida o'yinni boshqaradigan hujumchiga to'p yetkazadigan jamoani yetaklovchi o'yinchi kerak maanimcha. Fudbolchilar bexidaga yugiryapdi.
+1   
20 мар 16:18:37
Shokirjon Soliyev
Уз. Соккер фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Дурангга рози буп уйнащди, шубхали уйин, зерикарли булди. Чемпионатда андижон чиройли уйнаяпти айникса жалолиддинов билан маннопов
Кўрдик анжанни ўйинини 10- рақамдаги нимжон бола жалолиддинов бўлса тушинарли , бекорга россиядан қайтиб келмаганини исботлаб қўйябди бир ўйинни ўзида 27 маротаба йиқилиш жомасига минус, Очилиш ўйинида хакам хам охири йиқилишларига эътибор бермай қўйди , кўпчилик айтиб ўтганидек ўша кун анжан 10 киши ўйнади.
+1   
20 мар 15:30:25
Nodirbek Real Madrid
Вадим Aбрамович)))
   
20 мар 16:42:10
Dusik_Barsa
Уз. Соккер фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Дурангга рози буп уйнащди, шубхали уйин, зерикарли булди. Чемпионатда андижон чиройли уйнаяпти айникса жалолиддинов билан маннопов
Seni jaloliddinoving girt terpala bolayakanu
   
20 мар 16:16:40
Иззатиллахожи
Чем азияни чала футбол агенти бобирни алдаб расвосини чиказди лекин бола бечора дкблдан нарига утолмай колибди эх кунимиз журналист агентлага колгандан кейин узбек футболи гур булармиди
   
20 мар 15:23:20
Bexruz Holmirzaev
Exson Panjshanbedan maksimum foydalanish kerak topni ozida yaxshi saqlaydi paslari xam yaxshi lekin keraksiz payitda koproq ushlab qolyapti iloji bolsa Azimniyam sal oldinroqqa otkazish kerak ...Endi tarkib bori shu faqat ozroq tactic yurush qilish kerak Extimol 2 davradan yangi nomlarni korib qolarmiz????Men umidli yoshlarimizni nazarda tutayapman Xokim buva xam aytib otdi yoshlarga etibor beramiz deb bu yaxshi bolar edi Xa deb chetdan olib kelavergandan biroz tizimni ozgartirsak INSHAALLOX 2 3 yilda samara beradi...
-2   
20 мар 15:21:00
Уз. Соккер
Дурангга рози буп уйнащди, шубхали уйин, зерикарли булди. Чемпионатда андижон чиройли уйнаяпти айникса жалолиддинов билан маннопов
-4   
20 мар 15:45:18
Murodov M_13
Тенг курашлар остида??? Ўша куни футбол кўрмадик!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика