UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  0 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  6 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  6 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  7 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2

Тен Хаг Санчо омма олдида кечирим сўрашини кутяпти Янгиликлар

Тен Хаг Санчо омма олдида кечирим сўрашини кутяпти

Жейдон Санчо ижтимоий тармоқларда Эрик тен Хагни танқид қилгани учун кечирим сўрагани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошида Санчо ва МЮ устози ўртасида можаро юзага келган эди. Вингер "Арсенал"га қарши АПЛнинг 4-тур ўйинини (1:3) ўтказиб юборганди. Баҳсдан сўнг Эрик тен Хаг футболчи машғулотларда яхши таассурот қолдирмаганини айтган.

Санчо бунга жавоб тариқасида ижтимоий тармоқда қуйидаги гапларни ёзди: "Узоқ вақт ҳамма нарсага айбдор бўлдим - бу адолатсизлик. Машғулотларда жонимни бериб ишлайман, ўқиётганларингизга ишонманг. Бошқа сабаблар бўлгани аниқ". Кейинроқ пост ўчириб ташланди. 14 сентябрь куни футболчи асосий жамоа машғулотларидан четлатилди.

Маълумотларга кўра, тен Хаг Санчодан омма олдида кечирим сўраши кераклигини айтган, бироқ футболчи ҳали ҳам узр сўрагани йўқ.

Тен Хаг Санчони "Манчестер Юнайтед" таркибига қайтариши мумкин, аммо клубдагиларнинг фикрича, можародан бир ой ўтиб сўралган кечирим керакли эффектни бермайди.

Олдинроқ, Санчо қишда МЮни тарк этмоқчи эканлиги эълон қилинган эди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика