

МЮ бош мураббийи Эрик тен Хаг қачонлардир "Бавария"ни бошқаришни орзу қилмоқда. Ҳозирда "Бавария" ўзига янги бош мураббий қидириш билан банд, аммо тен Хаг немис жамоасининг номзодлар рўйхатида йўқ. Тен Хаг буни яхши тушуниб турибди. Бироқ, қачондир мураббий МЮдан кетса, "Бавария" унинг номзодини кўриб чиқиши мумкин.
Маълумот учун, тен Хаг "Бавария"га бегона эмас. У 2013-2015 йиллар мобайнида "Бавария"нинг иккинчи жамоасини бошқариб борган.


