Тен Хаг нима учун Роналду асосий таркибда камдан-кам ҳолларда майдонга тушишини изоҳлади

Оқил Абдубарноев
12 окт 2022, 19:25
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг Криштиану Роналдунинг кам ҳолларда асосий таркибда майдонга тушаётганини форварднинг мавсумолди машғулотларининг асосий қисмини ўтказиб юборгани билан боғлади.

“Роналду формага қайтаётганидан хурсандман. Ишончим комилки, у жамоа ўйинига катта ҳисса қўшади. Ҳар қандай футболчи мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборгач, қийинчиликларга дуч келишига Роналду мисол бўла олади", — деди Тен Хаг матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь, пайшанба куни “Манчестер Юнайтед” Европа лигаси доирасида “Омония”га қарши ўйин ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: uefa.com