Тен Хаг: "МЮ 3 ва 4-голларни ҳам уриши керак эди"

Aziz Tukhtamuradov
14 апр 2023, 09:19
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Севилья"га қарши ўйиндан сўнг (2:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин бизнинг қўлимизда эди. 2:0 ҳисобида олдинда бораётган пайтимиз 3 ва 4-голларни ҳам уришимиз керак эди. Ўйин тақдири тўлиқ бизга боғлиқ эди, бироз бизда жароҳат билан боғлиқ бир неча омадсиз вазият бўлди. 

Жароҳат сабаб бир нечта ўзгартиришларни амалга оширишимизга тўғри келди. Кейин назоратни бой бериб қўйдик ва "ўчиб қолдик". 

Бу омадсизлик, тан олишимиз керак", - деди тен Хаг. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›