

"Ҳар бир футболчи нотўғри ҳаёт тарзи унинг зарарига ишлашини яхши билади. Каррингтон ортидаги ҳаётинг тўғри ва тартибли бўлмаса керакли даржага ета олмайсан.
Рэшфордга ёрдам, қўллаб-қувватлаш керак эди. Аммо барибир у ҳаммасини ўзи қилиши керак. Маркус ҳаётини изга солиши, машғулотлар, ўйинларга бўлган муносабатини ўзгартириши лозим. Рэшфорд профессионаллардек бўлсагина ўзини кўрсата олади, чунки у ажойиб футболчи.
У омадсизликлар ҳам бўлиб туришини, уларни ўзгартириш мумкинлигини билади. Маркус назоратни ўз қўлига олди, у қайтяпти. Мавсумни жуда яхши бошлади, энди у ўсишда давом этиши керак" - деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи.



