Тен Хаг: "Ҳозир бор фикрим "Аякс"да"

Mirjalol Normatov
24 апр 2022, 15:32
Келаси мавсумда "Манчестер Юнайтед" бошқарувини қўлига оладиган "Аякс" бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳозирча жамоасида мавсумни якунлашни ўйлаётганини маълум қилди.

"Ҳозирча "Манчестер Юнайтед"даги режалар ҳақида ўйлаётганим йўқ. Бор фикрим "Аякс"да. Биз учинчи совринни қўлга киритишга яқин турибмиз. "Аякс"даги барча масъулият менинг бўйнимда. Шу сабабли "Манчестер Юнайтед"даги саволларни муҳокама қилгим келмаяпти", - деди тен Хаг.

Айни дамда "Аякс" чемпионат турнир жадвалида яқин таъқибчисини 4 очкога ортда қолдирган ҳолда етакчи бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›