UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  1 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Темурхўжа Абдухолиқов. "Андижон", Ҳамза Каримов ва мухлислар ҳақида... Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов. "Андижон", Ҳамза Каримов ва мухлислар ҳақида...

Бугун "СА" меҳмони бўлган Темурхўжа Абдухолиқов ўзининг келажак режалари ва якунига етган мавсум борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Фурсатдан фойдаланиб, ҳужумчига сайт ўқувчилари ҳам ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.

Muxiddinov:
- Сизнингча Ўзбекистон чемпионатида мухлислар сони нима учун тушиб кетди?

-  Аввало ўйинга бўлган қизиқиш йўқолиб кетяпти. Ундан кейин водий жамоаларининг ўйини чиқмаётгани сабаб бўляпти. Сабаби олий лига томошабинларининг кўрсаткичи водий орқали ўсишга эришарди. “Андижон”нинг олий лигадан чиқиб кетгани, “Навбаҳор”нинг аутсайдерлар қаторига тушиб қолиши ҳам бунга сабаб. Яна бир нарсани ўзим футболчи сифатида тан оламан, чемпионатимизда мухлис томоша қиладиган футболчи қолмади.

Manchester.Utd:
- Ёшни ўзгартириш ҳамма ерда бор. Сизга ҳам шундай таклиф бўлганми?

- Бундай таклиф бўлган.  Аммо виждонан қарши чиққанман.
П.С: Бу ҳақда интервьюда батафсил маълумотга эга бўласиз.

Umid:
- "Пахтакор"нинг кўплаб ёш футболчилари терма жамоаларимизда тўп тепадилар. Мусобақалардан сўнг уларга скаутлар "чиқишади". Кейин эса жим бўлиб кетишади. Эшитишимизча, клуб раҳбарияти бешта бармоғини "оғзига тиқади". Шу гаплар ростми?

- Аввало яхши ўйинчи учун жамоа пул аямайди. Беш бармоғини оғзига тиқишига қўшилмайман. Ўз устида ишлаган футболчи исътедодли бўлса уни ҳар қандай вазиятда ҳам олиб кетишади. Сиз назарда тутаётган савиядаги футболчилар уларнинг ўзида етарлича топилади. Европада жамоалар ҳақиқатдан ҳам кучли бўлган ўйинчини сафига чорлайди. Кейинчалик жим бўлиб кетишининг сабаби ҳам бор. Европа битта мусобақадан келиб чиқиб трансферга қўл урмайди. Футболчини 2-3 йил кузатади. Бу пайтда эса бизникилар ўсишдан тўхтаб қолишяпти.

FCNASAF:
- Қаршида бўлиб ўтган ўйиннинг танаффусида нима бўлганди?

- “Насаф” билан ўйинда танаффусга чиқиб кетаётганда Ҳамза Каримов иккимиз қизишиб кетдик. Менда ҳам айб бор. Аввало бу вазият учун Ҳамза ака ва мухлислардан узр сўрайман. Бундай бўлишини истамагандик. Лекин бир нарсага ойдинлик киритиб ўтай, биз гаплашиб турганимизда икки жамоа футболчилари уришяпмиз деб ўйлаб ўзарор уришиб кетдилар. Аслида эса Ҳамза ака билан гап талашаётгандик. Бўлиб ўтган ишлар учун икки жамоа мухлисларидан яна бир бор узр сўрайман.

Al.Amin:
- Салом, Темурхўжа! Сиз андижонликсиз, агар "Андижон" жамоасидан таклиф тушса, уни қабул қилармидингиз?

- Аслида футболчи ўз олдига юксак мақсадларни қўйган жамоаларда тўп тепгиси келади. Аслида ҳам шундай бўлиши керак. Андижонликларни бу йил олий лигага қайтгани билан табриклайман. Юқорида такидлаб ўтганимдек, ўзбек футболида водийнинг ўрни катта. Ҳеч қачон, ҳеч қачон дема атамаси бор, балки.... Ўзим асли тошкентликман.

@Yahyojon:
- Қайси ярим ҳимоячиларга ҳавас қиласиз?

- Ўзбекистон чемпионатида тўп тепаётганлардан Лутфулла Тўраев, легионерлардан эса Одил Аҳмедов. Хориж футболида Зиданга ишқибозлик қилардим. Роналду ва Месси каби футболчиларнинг ўйинига барчамиз ҳавас қилсак керак.

Аксар саволлар жума куни чиқадиган интервью жараёнида берилганлиги боис юқорида танланган саволларга жавоблар кўрсатилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика