UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  0 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  3 11:35Родри яна жароҳат олди  4 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   1 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   4 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  10 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  7 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  12

Темурхўжа Абдухолиқов: “Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот” Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: “Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛнинг чорак финалида 23 августь куни БААда “Ал – Айн” меҳмони бўлишидан хабарингиз бор.
Ушбу учрашув олдидан “темирйўлчилар” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ал–Айн”га қарши узоқ тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Ички чемпионатда ҳам охирги учрашувни “Сўғдийна”га қарши ўтказиб ғалаба қозондик. Кайфиятимиз аъло даражада. Бизни ОЧЛнинг чорак финалида “Ал–Айн”га қарши жуда ҳам муҳим баҳс кутиб турипти. Ушбу учрашувга тайёргарлик ёмон кечмади, энг кераклиги кучимизни жамлаб олсак бўлгани. Ички чемпионатдаги ўйинлардаги чарчоқларимизни чиқариб олсак “Ал–Айн”га қарши энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатамиз. Ҳар бир жамоа рақибига қанчалик имконият берса ўшанга қараб ўйнайди.

“Локомотив” ҳар доим ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилган. Биз сафарда дуранг учун эмас ғалаба учун майдонга чиқамиз. Тўғри сафардан дуранг натижа билан қайтиш ёмон натижа эмас, лекин ғалаба бўлса нур устига аъло нур бўлади. Ўтказилган ўйинлар энг яхши машғулот. ОЧЛ мусобақаси ўз йўлига, ички чемпионатда олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилган. Шунинг учун ҳам бўшашишга хаққимиз ҳам йўқ. Ички чемпионатимизда рақибларимиз бизга жуда ҳам қаттиқ қаршилик кўрсатишмоқда. ОЧЛда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика