UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Темур Султонов: “Олой”даги фаолиятимдан кўнглим тўлмоқда” Янгиликлар

Темур Султонов: “Олой”даги фаолиятимдан кўнглим тўлмоқда”

2003 йили ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати иштирокчиси Темур Султонов бугунги кунда қўшни Қирғизистонда фаолият олиб бормоқда. Ўшнинг “Олой” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган наманганлик ҳимоячи билан яқинда суҳбатлашдик.

- “Олой”даги айрим легионерларимиз клуб билан хайрлашгани ҳақида эшитдик. Сизнинг кейинги тақдирингиз қандай кечиши борасида раҳбарият билан гаплашиб олдингизми?

- Ҳа, айни дамда “Олой”да  ўзбеклардан мен билан бирга Улуғбек Мўминов қолган холос. Тимур Васильев, Рустам Аъзамов, Артур Парванов сингари ўйинчилар эхтимол бу йил мамлакатимизда фаолият юритишни режалаштиргандир. Тўғриси, бундан хабарим йўқ. Бош мураббий Андрей Власичев ҳам кетган. Унинг ўрнида бошқа мутахассис иш олиб бормоқда. Ўзимни эса яна бир йиллик шартномам мавжуд бўлиб, жорий мавсумни ҳам қўшни мамлакатда давом эттирадиган бўлиб турибман. 

- Янги мавсумга тайёргарлик қай даражада бўлмоқда?

- Ҳаммаси кўнгилдагидек. Яқинда Туркияда бўлиб қайтдик. У ерда йиғин ташкил этилди. Раҳбарият имкон қадар шароитларни яхшилаб боришга уринмоқда. 

- Фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?

- Ҳа, қониқяпман. Асосийси етарлича ўйин амалиёти бўлмоқда. Футболчи учун аслида ҳам шу биринчи ўринда турса керак.

 

- Ўзимизнинг олий лига билан Қирғизистон Топ-Лигасини таққослаб кўрдингизми?

- Агарда солиштириш керак бўлса, менимча у қадар катта фарқ йўқ. Топ-Лигада ҳам жиддий кураш кечади. 

- Моддий жиҳатданчи?

- Бу борада ҳам оз-моз фарқ бор.

- Собиқ жамоангиз “Навбаҳор”да юз бераётган ўзгаришлар билан танишиб бораётган бўлсангиз керак?

- Албатта. Нафақат Наманган жамоасидаги янгиликлар билан балки ўзбек футболидаги воқеалар билан хабардор бўлиб бормоқдаман. Бугунги кунда интернет сайтлари орқали қайси клубда қандай ўзгариш бўлаётганини билиб бориш қийин эмас. 

- “Лочинлар” устозига айланган Рашид Ғофуров билан илгари бирга ўйнагансиз. Унинг фикрича энг аввало маҳаллий футболчиларни кўрикдан ўтказиб, жамоага қайтариш асосий мақсадлардан биридир. Хўш, Ғофуров сиз билан бу борада боғланмадими?

- Тўғри айтасиз, Рашид ака билан олдин “Навбаҳор”да ажойиб дамларни ўтказганмиз. Футболчи сифатида ажойиб ном қозонган. Мен у пайтда асосий таркибга энди-энди кириб бораётгандим. Ғофуровнинг қайтганидан хабардорман. Аммо ҳозирча бу клубдан менга ҳеч ким алоқага чиқмади. 


- “Навбаҳор”да ўтказган фаолиятингизни ширин хотиралар билан эслаб турсангиз керак?

- Нимасини айтасиз... Ажойиб дамлар эди. Футболчи сифатида катта ўсишга эришганман. Бу клуб таркибида ўйнаб 2003 йили ёшлар терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига ҳам борганман.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика